Тўрт шам қиссаси... !!! -Бир хонада тўртта шам ёниб турар эди. Замон ўтиб, одамлар ўзгариб, хонадаги биринчи - "Иймон" деб номланувчи шам ўчибди..... -— "Иймон " ўчган жойда мен хам узо ёна олмайман деб Яхшилик дея номланган иккинчи шам хам ўчибди.... -— Иймон ва яхшилик ўчган хонани мен хам ёрита олмайман -деб Мехр - мухаббат шами хам ўчибди..... Ушбу хонага кириб бир киши: -— Эх нақадар қоронгу бу хонада на Иймон, на Яхшилик, на Мехр - мухаббат бор деб ортга қайтаётса туртинчи шам : -— Тўхтанг дебди... -— Сен қандай шамсан? Нега халиям ёниб турибсан? деб сўрабди халиги киши. -— Мен ўчсам бу хона қоп-қоронгу бўлиб қолади, Мен ёниб турган эканман қолган учта шам хам ёниши мумкин... Чунки мен "Умид" шамиман дебди... -Хеч қачон қалбингиздан шу тўрт шам ўчмасин. "Иймон, яхшилик, мехр-мухаббат ва умид қалбингизни доим ёритиб турсин !!! Умидни асло узманг ва Аллохнинг рахматидан ноумид бўлманг !!