Нега биз ўқишга улгурмаймиз? Бизга бир йилда 365 кун бор. Шундан 52 таси якшанба кунига тўғри келади, 313 кун қолди. Баҳорда об-ҳавога кўникиш учун 50 кун вақт сарфланади ва бу ўқишга албатта таъсир кўрсатади. 263 кун заҳирада. Ўртача кунига 8 соат ухлаймиз. Бу йилига 122 кун дегани. Атиги 141 кунимиз бор. Қизиқишларимиз учун кунига 2 соат сарфлайдиган бўлсак, заҳирадан яна 15 кунни олиб ташлаймиз, 126 кун қолди. Ҳар куни 2 соатни овқатланишга сарф этамиз, 30 кунни айириб ташланг. 96 кун. @vaqtqadri Йилига тахминан 90 кун пиёда юрамиз, 6 кун қолди. Кимдадир уй ҳайвонлари бўлса, уларга кунига 20 дақиқа сарфлаганда йилига яна 2 кунни йўқотамиз. 4 кун. Ҳар бир киши йилига албатта бир марта бетоб бўлиб қолади. 3 кунни олиб ташланг. Хўш, заҳирада нечи кун қолди? 1 кун!!! Ва бу бизнинг туғилган кунимиз. ) Энди нега ўқишга улгурмаётганингизни тушундингизми?