— Cиз жуда ақллисиз. Доим яхши кайфиятда юрасиз ва ҳеч қачон бирон кишидан жаҳлингиз ҳам чиқмайди. Менга ҳам худди шундай инсон бўлиш учун ёрдам беринг.
Қария узоқ ўйладида, аммо охирида кўникиб, картошка ва қоп олиб келишни сўради.
— Агарда бирон киши сени хафа қилса, жаҳлинг чиқса, ўша одамнинг исмини картошкага ёзда ўша картошкани қопинггга сол, деди ёши катта одам. — Бўлдими?, деб сўради эркак. — Йўқ, бу ҳали ҳаммаси эмас, сен ҳар гал хафа бўлган инсонларингнинг исмини картошкаларга ёзиб, ўша картошкалар солинган қопни доим ўзинг билан олиб юришинг керак.
Эркак, қари одамнинг гапларига кўнди ва орадан бироз вақт ўтди. Кунлар ўтиши билан унинг қопи картошкалар билан тўлиб кетди ва қоп етарлича оғир бўлиб қолди. Қопни доим ўзи билан олиб юриш жуда ноқулайлик туғдирар ва устига – устак ундаги картошкалар ачий бошлаётган эди. Ўзидан ёмон ҳид тарқатишни бошлаган картошкани эркак нима қилишни билмасди.
Шунинг учун ҳам, у қариянинг олдига келиб:
— Мен, бу картошкаларни нима қилишни билмайман. Биринчидан қоп жуда оғир, иккинчидан эса картошка ачий бошлади. Бошқа бирон нарса таклиф қилинг. Аммо қария:
— Биласанми, одамларнинг қалбида ҳам худди шандай ҳолат вужудга келади. Шунчаки биз буни тезда кўзга илғай олмайммиз. Ишларимиз кўникишларга, кўникишлар характерга, характеримиз эса ёмон одатларни ўзлаштирувчи инсон бўлишимизга сабабчи бўлади. Мен эса сенга, айнан шуни ўз кўзларинг билан кўришинг учун имкон бердим. Аразлаш ёки бировни хафа қилишдан олдин доим шу ҳақида ўйла.