Saytni Yuklab bo'lmadi
Дунёдаги энг қиммат 5 та атир
Sabit
2015 » Oktyabr » 1
Дунёдаги энг қиммат 5 та атир

Moqina.Net сайти дунёда энг қиммат атир бўлиб ҳисобланадиган 5 та атир рўйҳати тақдим этди.

5. Baccarats Les Larmes Sacress de Thebe

Бу жудаям кам учрайдиган атир тури бўлиб, уни топиш ва сотиб олиш жуда мушкул. Хушбуй ис таркибига мирра ва ладан киради. Атир флакони пирамида шаклида баккара хрусталидан ясалган. Атир тахминан 1700 доллар туради.

4. Chanel No. 5

Ушбу атир тури нафақат жуда қиммат балким Коко Шанельнинг жудаям оммабоп атирларидан бири хисобланади. Ушбу атирни оддий аёллардан тортиб, машҳур аёллар ва элита вакиллари ҳам хуш куришади. Жуда катта нархига қарамай (1 флакон атир 1850 доллар), хар 30 сонияда дунёда бир флакон ушбу афсонавий атир сотилар экан.

3. Caron’s Poivre

Бу атир турини “унисекс” деб атаса бўлади, чунки бу атирни ҳам эркаклар ҳам аёллар ишлатишлари мумкин.
Атир 1954 йилда ихтиро қилинган. Хушбуй ис таркибига қора гаримдори, гвоздика, қизил гаримдори ва бошқа дориворлар киради. Бу атирни Poivre деб аталишига сабаб бу сўз француз тилида гаримдори маъносини англатади. Бу атирни чегаралланган хажмда чиқарилади ва атирнинг бир флакони 2000 доллар туради.

2.Clive Christian No. 1

Ушбу атирдан Кэти Холмс (Katie Holmes) ўзининг никох туйида фойдаланган. Хушбуй ис таркибига ванил, сандал дарахти, бинафша дарахти, ва иланг-иланг киради. Clive Christian No. 1 бир флакони 2150 доллар туради, бу нархга қўлда қилинган флакон ва уни безаб турган 3 каратли бриллиант ҳам киради.

1.Clive Christian’s Imperial Majesty

Ушбу атир Гиннесслар китобига энг қимматбахо атир сифатида киритилган. Ушбу атирни бир флакони 215000 долларни ташкил этади! Нима учун хушбуй ис севувчилари бундай маблағни айнан атирга кетказишларини билиш жуда қизиқ? Ушбу атир атиги 10 дона флаконда чиқарилган бўлиб флаконлар тилла чамбаракли ва 5 каратли бриллиант билан безатилган. Ушбу қийматга яна атирни Бентли автомобилида етказиб бериш ҳам киритилган. Imperial Magesty хушбуй иси 200 хил компонентлардан ташкил топган.

Поделись с друзьями:

- Добавлен: Sabit
- Дата публикации: 01.10.2015 12:37
qoyill
Зурку
qoyil
Da zör
Qoyil ey

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz