Saytni Yuklab bo'lmadi
Dunyodagi eng qimmat.......
Sabit
2015 » Oktyabr » 8
Dunyodagi eng qimmat.......

Қуйидаги мақола орқали сизларга турли жабҳаларда дунёдаги энг қиммат нарсалар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

1. Энг қиммат филм бугунги кунга қадар «Титаник» ҳисобланади, унга 200 миллион доллар сарфланган. Шундай бўлишига қарамасдан бу филм аллақачон ўзининг сарфланган харажатларини бир неча баробар оқлаган.

2. Дунёдаги энг қиммат китоб Леонардо да Винчининг китоби ҳисобланади. Бу ойнали ҳарфлар ёрдамида қимматбаҳо қоғозга битилган «Лестер кодекси» ва «Ердаги сув ва осмон ишлари» деб номланган асарлар бўлиб, уни Билл Гейтс 24 миллион долларга сотиб олган.

3. Энг қиммат реклама «Pepsi» компаниясига тегишли, ушбу компания маҳсулотини реклама қилган поп юлдузи Бритни Спирсга 7,53 миллион доллар тўлаган.

4. Жаҳондаги энг қиммат савдо маркаси «Coca Cola» ҳисобланади. Унинг баҳоси 68,9 миллиард долларга тенг.

5. Дубайдаги «Бурж Ал Араб» меҳмонхонасининг энг арзон хонасида меҳмон бўлмоқчи бўлсангиз, 770 евро тўлашингизга тўғри келади. Агар чўнтагингиз бақувватроқ бўлса, бемалол барча қулайликларга эга бўлган хонани ижарага олишингиз мумкин. Бундай хоналарнинг бир кунлик нархи 7700 евро туради.

6. Саёҳатга энг кўп маблағ сарфлаганлар дунё бўйича америкалик Деннис Тито ва Жанубий Африка Республикасининг фуқароси Марк Шаттлворт ҳисобланади. Улар космосга саёҳат қилиш учун 20 миллион доллардан ҳақ тўлашган.

7. Энг қиммат сигарета «Treasure» деб номланиб, унинг бир қутиси 24 евро нархда туради.

8. Питер Паул Рубенснинг сурати энг қиммат расм ҳисобланади. У 73,5 миллион еврога сотилган.

9. Энг қиммат туфли машҳур заргар Стюарт Вайцман томонидан яратилган. Мазкур туфли 642 дона ёқут билан безатилган бўлиб, таннархи 1,6 миллион евро туради.

10. Заминимиздаги энг қимматбаҳо қаҳва Индонезиянинг Суматра оролида етиштирилади. «Копи Лювак» деб номланган бу қаҳва турининг тўртдан бир фунти баҳоси 75 доллар туради.

Manba : Moqina.Net
Поделись с друзьями:

- Добавлен: Sabit
- Дата публикации: 08.10.2015 20:33
Gap yoq

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz