Saytni Yuklab bo'lmadi
Элликқалъа тумани ҳақида қисқача маълумот
Beruniy59
2015 » Oktyabr » 11
Элликқалъа тумани ҳақида қисқача маълумот

Туман 1977 йилда ташкил топган бўлиб, маркази Бустон шаҳри, жами ер майдони 541920 га, шундан шаҳар ер майдони 768 га.
2015 йил 1 январ ҳолатига кўра туман аҳолиси сони 143,2 минг кишини ташкил этади. Шундан 17,2 минг киши шаҳарда, 126,0 минг киши қишлоқда яшайди.
Туман ғарб ва шимолдан Беруний тумани, шарқдан Навоий вилояти, жанубдан Тўрткўл тумани ва жанубий-ғарбдан Хоразм вилояти билан чегарадош.
Туманда битта туман қарамоғидаги шаҳар, 1 та шаҳарча типидаги посёлка 16 та маҳалла, 13 та овул фуқаролар йиғини (Қизилқум, Гулдурсин, А. Навоий, Эллиққалъа, Амиробод, Дўстлик, Қилчиноқ, Пахтачи, Қирққиз, Сарибий, Тозабоғ, Шарқ Юлдузи, Ақчакўл,) бор.
Туман асосан қишлоқ хўжалиги, асосан пахта ва ғаллачиликка ихтисослашган. Қишлоқ хўжалигига яроқли ерлар 387479 гектарни ташкил қилади, шундан экин майдони 28712 гектар ва қишлоқ жойларида яшовчи фуқароларга 4094 гектар томорқа ерлари ажратиб берилган.
Поделись с друзьями:

- Добавлен: Beruniy59
- Дата публикации: 11.10.2015 21:25
zorrr
Ma'lumot uchun raxmat

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz