Еркакга панд бермасин хаёт!
Еркакга панд бермасин хаёт!
От қоқинса эшакка марра
Шер толиқса шоқол бўлур
шод
Шердайин мард бўлса гар
зарра-
Эркакка панд бермасин хаёт!
Булут турсин чўққида мағрур
Тош нархига тенг бўлмасин
дур
Тарк этгандай кундузини нур
Эркакка панд бермасин хаёт!
Елка қисиб эгмасин у бош
Зимдан ногох ёв отмасин тош
Мисоли эр талашган кундош
Эркакка панд бермасин хаёт!
Роҳат кўрсин қурса гар сарой
Вафо қилсин қўйнидаги ой
Томиб турсин пичоғидан мой
Эркакка панд бермасин хаёт!
Уни йўлдан урмасин шайтон
Булғамасин шаънини нодон
Ёш чоғида ё қариган он
Эркакка панд бермасин хаёт!
Сафарида бўлмасин хатар
Бедард кўзин очсин хар сахар
Таомига тушмасин захар
Эркакка панд бермасин хаёт!
Дасти кўрсин даста-даста пул
Ғам қалбини тарк этсин
буткул
Азиз боши тўй кўрсин нуқул
Эркакка панд бермасин хаёт!
Қах-қах отсин яшасин шодон
Дилбандлари бўлсин соғ-
омон
Ойласига бош бу'лсин хар он
Эркакка панд бермасин
хаёт....!
Поделись с друзьями:
- Добавлен: JasurKhan
- Дата публикации: 05.01.2016 14:45