Евро-2016 саралаши босқичининг рамзий терма жамоаси тузилди
Евро-2016 саралаши босқичининг рамзий терма жамоаси тузилди
УЕФА Евро-2016 йўлланмалари учун ўтказилган саралаш турнирининг рамзий терма жамоасини тузиб чиқди.
Бу таркибдан ўз терма жамоаси билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган бельгиялик Тибо Куртуа, Англия терма жамоаси билан барча 10та ўйинда ғалаба қозонган Гари Кехилл, Италия терма жамоасининг мағлубиятсиз сериясига ўз ҳиссасини қўшган Маттео Дармиан, Уэльснинг Европа чемпионатига чиқишида асосий ишни бажарган Гарет Бейл, 13та гол билан турнир тўпурари бўлган Роберт Левандовски ҳамда ундан кейин иккинчи бўлган Томас Мюллер каби футболчилар қайд этилишган.
Дарвозабон - Тибо Куртуа (Бельгия);
Ҳимоячилар - Рэзван Рац (Руминия), Гари Кэхилл (Англия), Эшли Уильямс (Уэльс), Маттео Дармиан (Италия);
Ярим ҳимоячилар - Давид Алаба (Австрия), Стивен Дэвис (Шимолий Ирландия), Гилфи Сигурдссон (Исландия);
Ҳужумчилар - Гарет Бейл (Уэльс), Роберт Левандовски (Польша), Томас Мюллер (Германия).
Захира - Чиприан Тэтэрушану (Руминия), Жорди Альба (Испания), Камиль Глик (Польша), Марек Гамшик (Словакия), Иван Перишич (Хорватия), Кевин де Брюйне (Бельгия), Дзюба (Россия).
Поделись с друзьями:
- Добавлен: Beruniy59
- Дата публикации: 14.10.2015 21:22