Ўз фикрларингизни бегоналар китобларида оча кўрманг(китоб бетларида ёзманг).
Ақлли одам, ҳеч қачон ҳеч кимга ўз мақсадлари ҳақида айтиб ўтирмайди. Мақтанчоқлик хасадни олиб келади(ҳасад кучли энергияга эга), кейинчалик эса бу мақтанчоқнинг йўқотишларга олиб келади. Одамлар асли ич-ичдан ҳасадгўйдирлар. Ҳасад эса – кучли ҳиссиётлардан бири.
Ақлли одам доим ўзгалар фикрига қулоқ тутади. Жоиз келса, уларни инобатга олади, аммо барибир ўз билганича қилади.
Айёрлик – ақлли одам айёрликни ҳам эплай олиши керак. Кези келганда бош эгишни, жойи билан ўз ҳуқуқи учун курашишни билиши ҳам керак, албатта.
Ўз мақсадларини аниқ қўя билиш. Палапартиш мақсадлар ва орзулар сизни усти берк кўчага элтиб ташлайди. Шунинг учун ҳам аниқ мақсадлар ва қадамлар қўя олинг.
Ишёқмас бўлманг! Бошқалар телевизор ёнида чўзилиб ётганда, сиз ўз вақтингизни режаларингизни амалга ошириш учун ҳаракат қилинг. Ўзингизни ўз севган ишингизни қилишга мажбурланг.
Қаттиқ ҳаракат қилинг.
Кам ухланг! Кўп ухлаш соғлиққа яхши, аммо сизнинг режаларингизни орқага тортиши аниқ гап. Сиз ҳозир кам ухланг. Орзуларингизга эришган пайтингизда қанча ухласангиз ухлайверасиз.
Ҳаммага кулиб юринг. Дўстларингиз сизни деб қувонса, душманларингиз ҳасадда ёнади. Бошқа томондан эса кулиб қараган инсонга дунё ҳам кулиб қарайди. Ўзингиз ўйланг, хўмрайган инсон билан кимнинг ҳам гаплашгиси келади.
Иложи борича кўпроқ китоблар, иложингиз бўлмаса мақолаларми, хуллас қўлингизга нима тушса ўқийверинг. Ҳали ҳеч ким кўп ўқиб зарар кўрмаган. Бу сизнинг дунёқарашингизни оширади.
Иложи борича ўзингизни севган ишингизга бағишлашга ҳаракат қилинг. Қайси касб эгаси бўлманг, бир касбни эгалладингизми албатта ўша ишингизда зўр бўлинг.