Saytni Yuklab bo'lmadi
IRODANI MUSTAHKAMLASHNING 10 YÒLI
Malika
2016 » Aprel » 4
IRODANI MUSTAHKAMLASHNING 10 YÒLI

1. Ҳар куни қабул қиладиган қарорларингиз сонини камайтиринг

Инсон кун давомида мисли кўрилмаган миқдорда қарорлар қабул қилади. Келли Макгонинал “Ирода кучи. Уни қандай ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мумкин” китобида ёзишича, биргина овқат танлаш учун кун давомида 400га яқин қарор қабул қилинади. Йўқ, хато ёзилмади. Фақат сиз бу чексиз майда қарорларни сезмайсиз. Уларнинг ҳар бири мияни чарчатади ва кун охирига бориб руҳан толиқишга олиб келади.

Шунинг учун кун давомида қабул қиладиган миллионлаб қарорларингизни таҳлил қилинг ва уларнинг сонини камайтиришга ҳаракат қилинг. Масалан, эртага қандай кийим кийишингизни, тушликда ва кечки пайт қандай овқат ейишингизни режалаштириб олинг. 
Шу тарзда кунлик ҳаракатларингизни “автоматлаштиринг”.
2. Энг муҳим қарорларни куннинг биринчи ярмида қабул қилинг
Баумейстер ва бошқа психологлар “эгонинг тугаши” ҳақида сўз юритишади. Бу кун давомида қарор қабул қилиш ёки ўз ҳаракатларингизни назорат қилиш учун чекланган миқдорда руҳий қувватга эга эканлигингизни англатади. Шунинг учун қийинроқ муаммоларни руҳий қувватингиз тўла бўлган пайтда, яъни эрта тонгда ечганингиз маъқул.
3. Тўғри қарор қабул қилиш учун мияга глюкоза керак
“Энг доно киши ҳам етарлича дам олмаган ёки организмида глюкоза даражаси паст бўлса, тўғри қарор қабул қила олмайди, — дейди Баумейстер. — Шунинг учун ақлли кишилар қорни оч пайтда қарор қабул қилишмайди”.
Сотувчилар ҳам буни сезишган. Супермаркетларда конфет ва газланган ичимликлар одатда касса яқинида туради. Харидор бутун магазинни айланиб чиқиб, ўнлаб қарорларни қабул қилади, мияси чарчайди: зарарли “Кока-кола” (бу жумлага қанақа қарайсиз?) унинг кўзига жозибали кўринади ва сотиб олади. 
4. Иродангиз кучли бўлишини истасангиз — тўйиб ухланг
Тадқиқотлар натижаларига қараганда, тўйиб ухламаган одам ўз ҳаракатларини худди маст одам каби назорат қилади. Олти соатдан кам ухлаш миянинг қарор қабул қилиш билан боғлиқ қисмига салбий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, чарчаган одам тез жаҳлга минади.
5. Бошқалар билан фикрлашинг
Агар тажриба ҳисобга олинмаса, одамлар орасидаги муносабат муваффақиятнинг асосий гаровидир. Раҳбарлари ва ходимлари ўртасида яхши муносабат ўрнатилган компаниялар катта муваффақиятларга эришишган.
Нима учун? Агар ўзаро муносабатлар яхши йўлга қўйилса, барча ғоялар бирлашади, мураккаб вазифалар биргаликда бажарилади. 
7. Баъзан истакларингизга эрк беринг
Агар жудаям чарчаганлигингизни ҳис қилсангиз, кўнгил майлига бўйсунинг. 
Спорт мураббийлари ва диетологлар ўз қўл остидагиларга “истак куни” белгилашлари бежизга эмас. Агар ҳафтада олти кун парҳез қилсангиз, еттинчи куни кўнглингиз истаган таомни енг.
8. Мажбуриятни зиммангизга олсангиз, муҳим қарор қабул қилиш осонроқ бўлади
“Ширинлик тести. Ўзини назорат қилиш” китоби муаллифи Уолтер Митчелл қуйидагича тавсияни беради. Агар сиз ҳар куни спорт билан шуғулланишни истасангиз, уни мажбуриятга айлантиринг.
Ҳар куни эрталаб югурмоқчи бўлсангиз, ўзингизга ҳамроҳ топинг. Шунда унинг олдида уялиб қолмаслик учун ҳар куни эрталаб туришга ва келишувни бузмасликка мажбур бўласиз.
9. Мустаҳкам ирода муваффақиятга эришиш учун кўпроқ имконият беради
1972 йили Стэнфорд университетида болалар олдига ширинлик қўйишган ва 15 дақиқа давомида ширинликка тегмасликларини сўрашган. Ким ширинликка тегмаса, унга яна қўшимча ширинлик берилиши айтилган.
Кейинчалик 15 дақиқа сабр қила олган болалар сабрсиз болаларга нисбатан мактабда яхши баҳоларга ўқишган. 
10. Ишонч иродани мустаҳкамлайди

2012 йили Рочестер университетида ширинлик тести ўтказилган.
Дастлаб болаларга қоғоз ва қаламлар берилган ҳамда улардан расм чизиш сўралган. Болалар олдида танлов имконияти бор эди: улар расмни қалам ёрдамида чизишлари ёки фломастер келтиришларини кутишлари мумкин эди. Биринчи гуруҳга ҳақиқатан ҳам фломастерлар келтирилган. Иккинчи гуруҳга эса фломастер тугаб қолганлиги айтилган.
Сўнгра ширинлик тести ўтказилган. Фломастер олган 14та боладан 9таси 15 дақиқа кутиш эвазига яна ширинлик олишган. Иккинчи гуруҳда эса 14та боладан фақат 1тасигина 15 дақиқа ширинликка қўл тегизмай тура олган.
Поделись с друзьями:

- Добавлен: Malika
- Дата публикации: 04.04.2016 08:41

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz