Saytni Yuklab bo'lmadi
iwanidan tomowabin nega norozi
azam21
2015 » Sentyabr » 6
iwanidan tomowabin nega norozi



“Yoshlar” телерадиоканали
директорига очиқ хат!
Ҳурматли Хайрулла
Боқижонович!
Жуда кўпчилик
телетомошабинлар талаби ва
илтимосига кўра, бугун ушбуни
улар номидан сизга тақдим
қиламиз. Биласизми, сизга
алоҳида миннатдорлик
билдирамиз. Нега, дейсизми?
Бунинг сабаблари анчагина.
Хоҳласангиз, эринмасангиз,
энса қотирмасангиз, бирма-
бир етказамиз.
1. “Yoshlar” телеканали орқали
неча ойдан бери Ўзбекистон
халқини ўзига “ром” этиб
келаётган “Сенга
ошиқман” (халқ ичидаги номи
“Ишани”) телесериали учун
сизга раҳмат! Шу сериал
туфайли биз Ҳиндистон
қамоқхоналари қандай
эканлиги ҳақида маълумотга
эга бўлдик. Дунёда энг шинам
ва қулай қамоқхона
Швейцарияда эмас, айнан ҳинд
заминида эканини билиб
олдик. Чунки фақатгина шу
ердаги маҳбусхоналарга
одамлар истаганча кириб-
чиқиши, хоҳлаган одами билан
мулоқотда бўла олиши мумкин
экан. Биз бўлса, уни қудратли
мамлакат деб, хомхаёл билан
яшардик. Ҳақиқатни ошкор
этганингиз учун ташаккур!
2. Айнан шу сериал орқали
ўзбек халқи янгича удумлару
одатларни ўрганишмоқда.
Масалан, янги келинларнинг
эрларига нисбатан ҳийлалари,
қилиқлари, нозларию
макрлари, аввал турмуш қуриб,
кейин ажрашаман, деб,
ажрашиб улгурмасидан бошқа
оила қуриш, қудаларнинг
даҳанаки жанглари, дабдабали
дабдала тўй маросимлари (ўзи
шу одатларни йўқотиш учун
аёвсиз кураш олиб
борилаётган бўлса),
ётоқхонадаги оилавий кўриб
бўлмас саҳналар ва ҳоказою
ҳоказолар...
3. Ҳурматли Хайрулла
Боқижонович! Бемалол
хурсанд бўлаверинг.
Ниятингизга аста-секин
етмоқдасиз! Мана, биринчи
ўзбек фарзандига Ишани исми
қўйилди, Қашқадарёда.
Келажакда шу Ишани
болаларига Ишани ким, деб
сўраса, нима деб жавоб
беради? Жавобни “Yoshlar”
телеканали беради, деса керак-
да, а? Ўша пайтда ҳам
такроран намойиш
қиларсизлар балки.
4. Бемалол хурсанд
бўлаверинг. Ёш қизлар
номаъқул одатларни
ўзлаштириш билан бирга
қўлларига татиуровка чизиб,
ўша сизлар “замон
қаҳрамони”га айлантирган
Ишанига тақлид қилиб
улғайишмоқда. Сизга ҳеч
қандай адоватимиз йўқ, бу
ёзганимиздан уялмаймиз.
Аксинча, сиз шундай сериални
намойиш этаётганингиздан ор
қилинг. Ўзбек бўлсангиз агар,
фарзандларингиз “Yoshlar”
телеканалини томоша қилса,
сиз номус қилинг! Бошқа
гапимиз йўқ!
Cанжар Саид
Manba: "shov-shuv.uz"
Поделись с друзьями:

- Добавлен: azam21
- Дата публикации: 06.09.2015 12:11

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz