Saytni Yuklab bo'lmadi
Яхши дўст бўлишнинг 8 йўли
Aligarx
2015 » Oktyabr » 8
Яхши дўст бўлишнинг 8 йўли



Дўстлик — ҳаётимизнинг жуда қимматли қисми. Шунинг учун яхши дўст топиш ва у билан дўстона муносабатларни сақлаб қолиш имконияти бу бир маҳорат. Яхши дўстга эга бўлиш учун, сиз ҳам яхши дўст бўлишингиз керак. Дўстлик зулм ва ёлғонларга тоқат қилмайди. Қуйида яхши дўст бўлиш учун керак бўладиган 8 та фазилат тўғрисида гапирамиз: 1. Янги киши билан мулоқот қилишдан қўрқманг Унутманг, сиз учратган ҳар бир янги одам бу бошқа дунё ва бу сизнинг дунёнгиздан қолишмаган бир қизиқарли дунё. Бошқалар ҳақида ҳам юзаки фикрда бўлманг. Ҳар бир инсонда ажойиб ва ноёб хислатлар бор. Эшитиш ва тинглашни ўрганинг. Кўп ҳолларда дўстингиз сиз унинг тинглашинигиз учун илтимос қилиб келади, у билан муаммоларни муҳокама қиласиз. Ҳукм, танқид ва маслаҳат беришга шошилманг, унга гапириб олишга имконият беринг. Эҳтимол , сиздан талаб қилинадиган нарса ҳам шу. Нимани олишни хохласангиз, эвазига шуни беришга тайёр туринг. Сиз дўстингиздан ўзингиз беролмаган нарсани олишни кутманг. Ҳар қандай муносабатлар ўзаро тенглик асосида қурилган. Агар ҳурматни истасангиз – ҳурмат қилинг. Садоқатни истайсизси – садоқатли бўлинг. Яқин одамларингизни қўллаб — қувватланг. Керакли вақтда кимнингдир манзилиги мақтов гап айтсангиз, сиз учун бу арзимас мақтов бўлган тақдирда ҳам, ўша инсон кўнглини кўтарган бўласиз. Перфекционист бўлманг. Тақдир инсонга ҳам яхши, ҳам ёмон хислатларни комбинациясини берган. Сиз инсонларни камчиликлари билан бирга қабул қилишни ўрганинг. Ахир бу уларнинг феъллари, бу камчиликларсиз улар бутунлай бошқача бўладилар. 6.Олдинга юриш учун, кечиришни ўрганинг. Қалбингизда нафрат ҳисси билан яшаш қийин. Сизга, зарар келтирганларни унутинг. Биринчи навбатда ўзингиз учун, жисмоний ва психологик эмоционал саломатлигиз учун. Миқдорига эмас балки кўпроқ сифатига эътибор беринг. Ўз-ўзингиз савол бериб кўринг, сиз учун дўстларингиз қайси бири яқинроқ. Миллионлаб инсонлар учун сиз яхши дўст бўла олмайсиз. Бир неча кишигагина яхши дўст бўла оласиз. Бу кишиларни кимлигини аниқлашимиз керак. . Нимани ўйласангиз, шуни айтинг. Сиз учун бирор нарсани тахмин қилишга одамларни уринтирманг. Энг муҳими самимий бўлиш, фикрларингизни аниқ ва лўнда айтиш. Агар сизнинг фикрларингиз қўпол деб ўйласангиз, уларга енгил шакл беринг, лекин ёлғон гапирманг. Фикримизни якунлар эканмиз, бехосдан Эркин Воҳидовнинг машҳур мисралари ёдимизга тушади: Дўст билан обод уйинг гар бўлса у, вайрона ҳам, Дўст қадам қўймас экан, вайронадир кошона ҳам!
Поделись с друзьями:

- Добавлен: Aligarx
- Дата публикации: 08.10.2015 22:53
yaxwi

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz