Jazoirda shunda ko'l boski suvning o'rniga - siyox
Ушбу уникал табиий феномен Жазоирнинг Сиди-Бель-Аббес шаҳрига яқин жойлашган. Кўл сиёҳи тирик организмлар учун зарар, ва фақатгина ёзув учун яроқлидир. Сиёҳли кўл феномени олимлар учун узоқ вақт мобайнида сир бўлиб қолган эди. Ушбу ғайриодатий модда кўлга сув ўрнига қандай қилиб тушиб қолгани яқинда маълум бўлди. Аниқ бўлишича, бу кўлга икки дарё оқиб бораркан. Улардан бирининг таркибида, темирнинг кўпгина тузлари бор экан. Иккинчиси эса, торфли ботқоқликдан олинган органик бирикмаларни ўз ичида сақлайди. Ўзаро аралашиб, бу дарёлар сувлари кимёвий реакцияларнинг натижасида, сиёҳни вужудга келтиради. Маҳаллий аҳоли ичида шу кўл тўғрисида бир неча афсоналар бор. Баъзилари уни шайтон кўли деб ўйлаб, уни айланиб ўтадилар, бошқалар эса, аксинча, ундан имконият борича фойдаланишга ҳаракат қиладилар. Ғайритабиий кўл кўплаб номларга эга. Улардан энг машҳурлари – Сиёҳдон, Шайтон кўзи, Қора кўл.