“Диско раққоси” филмидаги “Жимми” роли билан танилган актёр Митхун Чакраборти ҳақида нималарни биласиз? Moqina.Net сайти таниқли актёр ҳақидаги 10 та ҳақиқатни эътиборингизга ҳавола этади.
1. Гоуранга Чакраборти 1950 йил 16 июнда Калкуттада таваллуд топган.
2. Ота-онаси оддий ишчилар бўлишган ва улар жуда ночор ҳаёт кечиришган.
3. Актёрлик фаолиятини 1976 йилда бошлаган.
4. Шу кунга қадар 300 дан ортиқ фильмларда суратга тушган.
5. Уни машҳур қилган фильм бу 1983 йилда экранга чиққан “Диско раққоси”дир.
6. 1995 йилда “Жаллод” филмидаги салбий роли учун Filmfare журналининг “Энг яхши салбий рол ижрочиси” мукофотини қўлга киритган.
7. Машҳур хонанда Элвис Пресли қўшиқларини севиб тинглайди.
8. Митхун актриса Йогита Балига уйланган. Уларнинг тўрт нафар фарзандлари бор.