Жиннихона бош шифокорига мухбир савол бермоқда: – Беморларингиз соғайганини қандай биласиз? – Ваннага сув тўлдирамиз ва ёнига қошиқ билан коса қўямиз. Беморларни чақирамиз ва ким биринчи бўлиб ваннани бўшатса, ўшанга жавоб беришимизни айтамиз. – Тушунарли, соғ одам сувни коса билан бўшатади, шундайми? – Йўқ, соғ одам ваннанинг тиқинини суғуриб ташлайди.