Saytni Yuklab bo'lmadi
Justin Beyber qaysi jamoaga muxlislik qiladi?
Sabit
2015 » Oktyabr » 8
Justin Beyber qaysi jamoaga muxlislik qiladi?

Канадалик қўшиқчи Жастин Бибер спортга жиддий тарзда қизиқади. Бу ҳақда "Интерспорт" газетаси хабар берди.
Футбол борасида таниқли хонандада ўзига хос қийинчиликлар юзага келди. Чунки, у ҳалигача қайси клубга мухлислик қилишига ойдинлик кирита олганича йўқ. Бибер омма олдида гоҳ «Барселона» футболкаси, гоҳ «Реал» майкаси, баъзан «Челси» экипировкасида намоён бўлади.
Ҳаттоки, бир сафар «аристократлар» меҳмони ҳам бўлди. Мазкур учрашувда у нафақат Англия футболи юлдузлари билан суҳбатлашди, балки уларга ўзининг футболчилик қобилиятини ҳам намойиш этди. Бибернинг тўп билан муомала қилиш маҳорати юқори эканлигига «Челси» вакиллари ҳам гувоҳ бўлишди.
Бибер яшил майдонда ўзини нафақат футбол, балки тенннис соҳасида ҳам синаб кўрган. А+Шнинг Калифорния штатида ўтказилган теннис бўйича хайрия кечасида Жас¬тин олдинига ўз ватандоши Эжени Бушар (жаҳоннинг 6-рақамли ракеткаси)га қарши кортга чиқди, ке¬йинчалик эса Бушар билан дуэт ҳосил қилган ҳолда, Фернандо Вердаско, Даниэль Гантухов ва таниқли актёр Уилл Ферреллни синовдан ўтказди.
Барча канадаликларнинг севимли спорт тури бўлган хоккей тўғрисида гапирмасликнинг эса сираям иложи йўқ. Бибер бир пайтлари МХЛ вакили «Торонто» жамоаси машғулотларида иштирок этган, ҳаттоки унга шартнома имзолашни ҳам таклиф этишганди. Тўғри, гап бу ерда «Мэйпл Лифс» эмас, балки Американинг «Бейкерсфилд Кондорс» ҳаваскор клуби тўғрисида бормоқда. Лекин Жастин саҳнани яшил майдонга алмаштирмасликни маъқул деб топди.
Поделись с друзьями:

- Добавлен: Sabit
- Дата публикации: 08.10.2015 19:52

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz