Пошшонинг ҳовлиқма вазири бор эди. Бир куни у мақтана бошлади: — Дунёда мен ўқиб ўрганмаган илм-ҳунар, мен ечолмайдиган масала йўқ! Бу гаплардан аччиғланган Афанди сўради: — Шундай донишманд экансиз, бир савол берай, жавоб беринг? — Марҳамат. Афанди чўзиб ҳуштак чалди-да: — Шунга тўртта тугма қадаб беринг,—деди.