“Бировларни иситиш учун, ўзингни ёқишинг шарт эмас”. Бу мен учун янгилик бўла олди: ота – онамнинг оғир муносабатлари орасида қолиб кетган бола сифатида вояга етдим. Балоғат ёшимда эса, ўртоқларимнинг қалбий муаммоларини ечиш билан банд эдим. Инсон сифатида, ярим умримни бировларнинг муаммоларини ечиш билан ўтказдим. Аммо ҳар сафар ҳам бировларни деб куйиб-пишиш керак эмаслигини билиб, ҳайратда қолган эдим.