Мен 10 ёшдаман: Отам жуда ажойиб инсон, лекин хулқлари бир оз таранг.
Мен 12 ёшдаман: Гўдаклик пайтимда отам меҳрибонроқ эдилар.
Мен 14 ёшдаман: Отам таъби нозик ва таъсирчан бўла бошладилар.
Мен 16 ёшдаман: Отамнинг давр билан ҳамқадам бўлиши имконсиз…
Мен 18 ёшдаман: Отам кун ўтган сари тажанг ва жиззаки бўлиб бораяптилар.
Мен 20 ёшдаман: Отамни кечириш менга жуда оғир бўлиб бораяпти… Хайронман онам қандай қилиб уларга бунча йил сабр қилиб келаяптилар?!
Мен 25 ёшдаман: Отам қилаётган хар ишимга қарши чиқадилар…
Мен 30 ёшдаман: Отам билан келишиш амри маҳол бўлиб қолди. Қизиқ, бобом ҳам отамнинг ёшлигида улар билан роса оввора бўлиб, ташвиш чекканмиканлар?
Мен 40 ёшдаман: Отам мени бу ҳаётда маълум интизом ва қоидаларга кўра тарбия қилдилар, мен ҳам болаларимни ана шундан тарбия қилишим даркор.
Мен 45 ёшдаман: Таажжубланаман… Отам ҳаммамизни қандай қилиб тарбия қилишни уддаладилар экан…
Мен 50 ёшдаман: Болаларимни назорат қилиб бошқариш қийин бўлаяпти. Отам бизни тарбиямизга жон куйдириб, ғамхўрлик қилганларида қанчалар машаққат чеккан бўлсалар?.
Мен 55 ёшдаман: Отам узоқни кўра билган одам бўлиб, бизнинг учун бир мунча нарсаларни олдиндан режалаштириб қўйган эканлар. Отам меҳрибон ва жуда ажойиб инсон эканлар…
Мен 60 ёшдаман: Отам энг яхши ва афзал инсон!
4 ёшимиздаги бошланғич нуқтага қайтишимиз учун 56 йил керак бўлди, вақти бой бермасдан ота-онамизга лутфу эҳсон қилайлик. Фарзандларимизмиз бизга, биз ота-онамизга қилган муомаладан кўра яхшироқ муомала қилишларини сўраб Аллоҳга илтижо қилайлик.