Saytni Yuklab bo'lmadi
Mening shahrim
Beruniy59
2015 » Oktyabr » 9
Mening shahrim

Беруний тумани (собиқ Шаббоз) 1927 йил 3 июлда Бийбозор ва Шаббоз волостлари негизида ташкил этилган. Туманни ташкил этиш билан боғлиқ ишлар 1928 йилнинг феврал, май ойларида якунланган.
1957 йил 4 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарори билан олим Абу Райхон Беруний Хоразмнинг қадимий пойтахти Катга якин жойда туғилганлиги илмий жамоатчилик томонидан ўз тасдиғини топгач, Шаббоз туманига Абу Райхон Беруний номи берилди. Мана шу вақтдан бери туман буюк ватандошимизнинг муборак номи билан аталиб келмоқда.
2015 йил 1 январ ҳолатига туман аҳолиси сони 173,7 минг кишини ташкил этади. Шундан 62,8 минг киши шаҳарда, 110,9 минг киши қишлоқда яшайди.
Туманда битта туман қарамоғидаги шаҳар, 23 та маҳалла, 1 та шаҳарча типидаги посёлка ва 13 овул фуқаролар йиғинлари бор.
Туман Амударёнинг ўнг соҳилида жойлашган бўлиб, 72 километрга чўзилган. Жами майдони 3,9 минг кв.км. 28853 гектар экин майдонига эга. 255 минг гектар ерни Қизилқум чўллари, Султон Увайс тоғ тизмалари, Бодой, Толлиқ, Сариотов туқайзорлари, Оқчакўл, Аёзкўл, Мошликўл, Чакакўл, Оккўл, Полвошкўл каби табиий сув ҳавзалари ташкил этади.
Беруний тумани шимолий-шарқдан Элликқалъа тумани, ғарбдан Амударё тумани, шимолий-ғарб томонидан Қораўзак, Тахтакўпир туманлари ўраб турибди, Жанубда Хоразм, жанубий-шарқда Бухоро вилоятлари билан чегарадош. Тумандан Республика пойтахти Нукус шаҳригача бўлган масофа 152 қилометр.
Султон Увайс тоғ тизмаси денгиз сатҳидан 473 метр баландиликда жойлашган бўлиб, унинг қаърида мармар, гранит, базалт, феруза, охактош каби ўнлаб маъдан заҳиралари мавжуд.
Туман кескин континентал иқлимга эга. Ҳарорат ёзда 38-48 даража иссиқ, қишда 45 даражагача совуқ бўлади. Совуқ об-ҳаво 70-80 кун давом этади. Ер ости сувлари 0,5 метрдан 3 метргача чуқурликда жойлашган.
Беруний туманида Кат қалъа, Филқалъа, Қизилқалъа, Ақчахонқалъа, Қоратепа, Аёзқалъа, Султон Увайс бобо мақбараси шунингдек, бошқада ўнлаб тарихий-археологик ёдгорликлар бор.
Поделись с друзьями:

- Добавлен: Beruniy59
- Дата публикации: 09.10.2015 08:58
Qattakon rahmat meniki izzatbek
Qoyil beruniy ismingiz ni ham yozing
men amudaryodanman

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz