Nima uchun
Nima uchun
Нега келган эдинг, суйдирмокками?
Сунг кетиб хажрингда куйдирмокками?
Айтчи,колган умрим дард, фирокками?
Мен сендан хафаман,жуда хафаман.
Ён дединг ёндимку кул булгунимча.
Ишкингда хор,гариб к,ул булгунимча.
Нахот сен кайтмайсан то улгунимча.
Мен сендан хафаман,жуда хафаман.
Касамлар ичгандик мажнунтол гувох.
Шухлиги сендек сой,тун, хилол гувох.
Согинчлар,дош етмас, чекганим бир ох.
Мен сендан хафаман,жуда хафаман.
Орзулар йиглади,армон шодланиб.
Турибсан ёдимда хар он ёдланиб.
Канийди кетолсам бу ишкдан тониб.
Мен сендан хафаман,жуда хафаман.
Кетдинг изларингда гам, алам колди.
Дардкашим бир когоз,бир калам колди.
Хижрон хуп кийнади сунг жоним олди.
Мен сендан хафаман,жуда хафаман.
Бир кабр,тахтача, ёзилган "Мажнун".
Багритош вакт топиб хабар ол бир кун.
Тингла кабрданда янграр битта ун.
Мен сендан хафаман,жуда хафаман
Поделись с друзьями:
- Добавлен: Malika
- Дата публикации: 05.02.2016 15:47