–Ўғлим, агар менинг кўзларим нурини йўқотса, нима қиласан? –Сизни юртимиздаги энг яхши шифохонога олиб бораман, онажон. –Агар мени у ерда даволай олишмаса-чи, болам? –У ҳолда сизни дунёдаги энг яхши шифохонага олиб бораман, онажон. –Улар ҳам мени даволай олишмаса-чи, ўғлим? –У ҳолда сизга умр бўйи ғамхўрлик қиламан, онажон. –Сени яхши кўраман, раҳмат, болажоним! –Агар мени кўзларим нурини йўқотса, нима қилардингиз, онажон? –Сенга кўзларимни берардим, болам...