Onam
Onam
Гуллар титраса ҳам бўстон ваҳмида
Эъзозлаб яшагай сизни раҳмида!
Биз дея ҳаётнинг аччиқ саҳнида
Ўзин ер айлаган осмоним, ОНАМ!
"БОЛАМ"~ деб нигоҳи ғунчадек сўлган,
Оғир СИНОВларда не бўлса~бўлган...
Юзи қайғурса~да, кўзлари КУЛГАН
Жаннат ҳиди келар райҳоним, ОНАМ!
Бирор луғати йўқ йиғлаб НОЛИШда,
Аста ҳордиқ олган қаттиқ болишда!
Қалбида эркалаб, йиғлаган тушда
Йилларга улғайган дармоним, ОНАМ!
Поделись с друзьями:
- Добавлен: zulfi-yuksel
- Дата публикации: 25.02.2016 21:11