Кўнглим қолса булбулдан ҳам гулдан ҳам, Қолар бўлсам бир кун ахир тилдан ҳам... Агар бир зот йиғласа чин дилдан ҳам — Онам йиғлар, онам йиғлар, онам у...
Сиғмай қолсам шундай кенг бу жаҳона, Осмонларга руҳим бўлса равона, Жонсиз таним устида ҳам парвона — Онам йиғлар, онам йиғлар, онам у...
Тонар бўлса қўлимдаги тор, дунё, Уч кун ўтмай унутгай дўст-ёр, дунё. Еру кўкни титратиб зор-зор, дунё — Онам йиғлар, онам йиғлар, онам у...
Кўнглим қолса булбулдан ҳам гулдан ҳам, Қолар бўлсам бир кун ахир тилдан ҳам. Агар бир зот йиғласа чин дилдан ҳам — Онам йиғлар, онам йиғлар, онам у...