Saytni Yuklab bo'lmadi
Озодбек Назарбеков мухлислари орасидан истеъдодларни қидирмоқда
Beruniy59
2015 » Noyabr » 19
Озодбек Назарбеков мухлислари орасидан истеъдодларни қидирмоқда

Бугунги кунда деярли барча санъаткорларнинг ўзига яраша мухлислар жамоаси шаклланиб қолган. Кўпчилик хонандалар уларни фан-клубларга бирлаштирмоқда. Бундай фан-клублар Ўзбекистонинг кўпгина санъаткорларида ҳам бор. Аммо Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков фан-клуби аъзолари билан янада яқинроқ муносабатда бўлишга ҳаракат қилмоқда.
Фан-клубнинг Facebook’даги саҳифасида акс этган суратлардан маълум бўлишича, Назарбеков ўз ижоди давомида янги истеъдодларни кашф қилиш ва қўллаб-қувватлашга катта эътибор бермоқда. Жумладан, фан-клуб аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда талабларга биноан “Интизорим” таронаси фан-клубнинг 6 йиллик аъзоси, янги созанда билан ижро этилди. Фан-клубнинг энг кичик аъзоси, Фазлиддин исмли болакай ҳам санъаткорнинг қўшиқларидан куйлаб берди.
Таъкидланишича, санъаткор ушбу тадбирда иштирок этган 100 нафар мухлисининг ҳар бирига эътибор қаратди.
“Халқ артисти, бошқа ижодкорлардан фарқли ўлароқ, ўз фан-клуби аъзолари орасида ижодга, санъатга алоҳида иштиёқи ва иқтидори бор бўлган ёшларга эътибор қаратади. Уларнинг санъат соҳасида ўз ўрнини топиши учун кўрсатмалар беради. Бу борада бошқалар Озодбек Назарбековдан ўрнак олса арзийди. Шунингдек, халқ артистининг бундай ёндашуви ёш ижодкорлар орасида эстрада йўналиши бўйича янги-янги юлдузларни кашф этиш учун хизмат қилиши шубҳасиз”, - деб хулоса қилади “Даракчи” мухбири.
Поделись с друзьями:

- Добавлен: Beruniy59
- Дата публикации: 19.11.2015 19:49

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz