Saytni Yuklab bo'lmadi
Qadam tashlasizdan fel atvorni bilish
Malika
2016 » Fevral » 25
Qadam tashlasizdan fel atvorni bilish

Киши турли вазиятларда ҳар хил қадам ташлайди. Психологларнинг айтишича, қадам ташлаш ҳам руҳий ҳолатни кўрсатади.

Мақом билан қадам ташлаш яхши кайфият, исталган ҳаракатга тайёрлик белгиси. Одатда кўпгина ёш қизлар ва кибрли-беғам кишилар ана шундай бир мақомда чайқалиб юришдан роҳатланишади.

Бир меъёрда, текис қадам ташлаш — мўлжал сари ғайрат билан қилинаётган ҳаракат. Бунга мисол сифатида ҳарбий хизматда сафда қадам ташлаётган аскарларни айтиш мумкин.

Ритмни бузган ҳолда қадам ташлаётган одам ўзида эмас, унинг истакларига қандайдир кучнинг халал бериши уни иккиланишга ёки ишончнинг йўқолишига олиб келган. Бундай одим кишида ўйчанликни, ички эркинлик етишмаслигини, ҳадиксираётганликни (масалан, дарсга тайёр бўлмаган ўқувчининг доскага чиқаётгандаги юришини эсланг) билдиради. Айрим сабабларга кўра, қадамлар тезлиги, кенглиги, юрганда тана ҳаракати ўзгариши мумкин. Асосан аёлларда кийган оёқ кийимига қараб ўзгаради.

Кенг қадамлар — ишбилармон, эркин одамларга хос. Қисқа, майда қадамлар — эҳтиёткор, ҳисоб-китобли, ўзини тута биладиган, мослашувчан одамларга хос.

Сезиларли даражада майдалиги туфайли тез-тез қадам ташловчи одамлар ҳовлиқма ва ҳуркак бўлади. Алоҳида таъкид билан кенг ва секин қадам ташлаш ҳамиша ўз кучини ва шахсиятини атрофдагиларга намойиш этиш истагини билдиради.

Бўшанг қадамлар қизиқишнинг йўқлиги, бефарқлик, умид ва жавобгарликни инкор этиш, ўз-ўзини тергаш, тартибга солишнинг етишмаслигидан дарак беради.

Тўлалигича эркин, ортиқча ҳаракатларсиз, тез ҳам эмас, секин ҳам эмас, катта ҳам эмас, майда ҳам эмас, бир маромдаги қадам эгаси — доимо тинч ва ўзига ишонади, нима хоҳлаётганини яхши билади.

Тебраниб юриш — агар ҳар қадамда тананинг юқори қисми тебранса (ҳар оёқ ташлаганида бир у-бир бу елкаси бурилади) ва ҳар қадамида намойишкорона табиат сезилса, бундай одамда ўзини кўрсатиш истаги шу қадар кучлики, оқибатда кўр-кўрона ва ясама ҳаракатлар юзага келади.

Ўзига ишонган, содда-сезгир одамлар олдинга ва орқага бироз тебраниш билан кучли ритмли қадам ташлайдилар, ўзини яхши кўрувчи одамларнинг елкаси бир текисда тебранади.

Оёқларни бир-бирига уриб юриш иродасизлик ва интилишнинг йўқлиги, чарчоқлик, сусткашликни англатади.

Оғир «мағрур» қадам ташлаш (майда қадамлар билан секин юради; танасининг юқори қисмини ўта тўғри тутади, бироқ ритм йўқолиб кетади ёки бузилади) калондимоғ, ўзини севувчи, ўзига юқори баҳо берувчи одамларга хос.

Нотабиий қадам ташлаш бесўнақай юриш сиқиқлик, ташқи ҳаёт билан муносабатнинг етишмаслиги, қўрқоқлик, эркин кўринишга лаёқатсизлик белгиси.

Кескин қадам (сезиларли даражада катта ва тез қадамлар, қўлнинг орқа-олдинга тез-тез бориб келиши) — сохта фаолликни намойиш этишга бўлган беҳуда уринишдан дарак.

Оёғининг учини доимий юқорига кўтариб юрадиган кишиларда идеал одам бўлиб яшашга, ақлий жиҳатдан устунликка интилиш кучли бўлади.
Поделись с друзьями:

- Добавлен: Malika
- Дата публикации: 25.02.2016 17:02

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz