Saytni Yuklab bo'lmadi
Qaynonamni qutqaring
Malika
2016 » Fevral » 25
Qaynonamni qutqaring

Қайнонамни қутқаринг

Бу воқеа қадимда бўлган экан. Бир қиз турмушга чиққач, куёвнинг оила аъзолари билан бирга яшай бошлабди. Аммо бу хонадонда унга қайнонасининг гаплари, насиҳатлари ёқмас экан. Хуллас, келин қайнонасини шу қадар ёмон кўриб қолибдики, ундан қутулишга қарор қилибди. Кунлардан бир куни келин доривор гиёҳлар сотадиган ўз отасининг дўсти олдига бориб, у кишига шундай дебди:
– Мен қайнонам билан бирга яшай олмайман. У мени ақлдан оздиради. Илтимос, ёрдам беринг.
Унинг гапидан ҳайрон бўлган гиёҳфуруш:
– Сенга қандай ёрдамим тегиши мумкин? – деб сўрабди.
– Менга заҳар топиб беринг. Қайнонамни заҳарлаб, бу балолардан қутуламан.
Унинг гапини узоқ муддат ўйлаб кўрган гиёҳфуруш айтибди:
– Яхши, ёрдам берганим бўлсин. Аммо икки нарсани ёдда тутишинг шарт. Биринчиси, қайнонангни бирданига заҳарлашинг тўғри эмас. Чунки бунда одамлар уни кимдир қасддан ўлдирганини билиб қолишади. Шунинг учун ҳам мен сенга бир заҳарли гиёҳ бераман. Уни қайнонангнинг овқатига ҳар куни бир оздан қўшиб берасан. Шунда ҳеч ким сендан шубҳаланмайди. Иккинчидан, одамлар сендан гумон қилмасликлари учун ҳар қандай вазиятда ҳам жаҳлингни жиловлаб қайнонангни ҳурмат қилишинг, унга ҳар доим кулиб туришинг, гапларини жон қулоғинг билан тинглашинг, уларга амал қилишинг ва, албатта, сабрли бўлишинг шарт.
Келин унинг гапларига рози бўлди ва сотувчи берган гиёҳни олиб, уйига қайтибди. Уни ҳар куни ҳеч кимга билдирмай қайнонасининг овқатига қўшиб берар экан, бу орада ўзи ҳам сезиларли даражада ўзгарди. Энди у ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини бошқара оладиган, қайнонасини тинглайдиган ва ҳурмат қиладиган бўлибди. Оилада келиннинг яхши томонга ўзгарганидан ҳамма хурсанд бўлибди, уни барча оила аъзолари ёқтириб қолибди. Қайнона эса барчага келинини оғзидан бол томиб мақтарди.
Шу тарзда орадан ярим йил ўтди. Уларнинг муносабатлари фақат яхши томонга ўзгариб, бир-бирлари билан жуда иноқ бўлиб кетишди.
Бир куни келин тағин ўша гиёҳфурушнинг олдига келди ва унга ялина бошлади:
– Худо ҳаққи, илтимос қиламан, қайнонамни заҳарланишдан сақлаб қолинг. Мен унинг ўлишини хоҳламайман. У дунёдаги энг яхши ва меҳрибон қайнона. Мен уни жуда яхши кўраман.
Гиёҳфуруш унинг гапини эшитиб табассум қилди ва деди:
– Хавотир олма, ҳеч қандай заҳар бермаганман. Мен сенга фақатгина доривор гиёҳ берганман, заҳар сенинг каллангда бор эди. Уни ўз ҳаракатинг билан йўқотишга эришдинг, дебди.
Қиссадан ҳисса шуки, ҳар қандай келин қайнонаси билан бўладиган муносабати фақат ўзига боғлиқдир.
Поделись с друзьями:

- Добавлен: Malika
- Дата публикации: 25.02.2016 16:32
Ajoyib

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz