Samsung 8-дюймли янги Galaxy Tab SM-T375S планшетини тайёрламоқда 29. 12. 2015 22:361179 A- A+ Интернетда Samsung компанияси Galaxy Tab сериясидаги янги планшет устида иш олиб бораётганининг тасдиғи пайдо бўлди. Ҳиндистонда экспорт-импорт операцияларини кузатувчи Zauba сайти эвазига янги планшетнинг экрани ўлчами диагонал бўйича 8 дюйм бўлиши маълум бўлди. Планшетнинг иккита нусхаси Ҳиндистонга 7 декабрда синаш ва баҳолаш учун етказилган. Декларацияда планшетнинг нархи 103 долларлиги кўрсатилган. Ҳужжатда таъкидланишича, Samsung SM-T375S синовдан ўтгандан кейин бузиб ташланади. Планшет Bluetooth SIG ва Wi-Fi Alliance’дан муваффақиятли сертификатлаштиришдан ўтганидан кейин Samsung планшетни расман тақдим қилиши учун бир неча қадамларни амалга ошириши керак бўлади. Теглар: Samsung| Galaxy Tab| планшет| tarqatuvchi:ZULQAYNARB