Ўйламанг, мен сизни унутмадим рост. Ўзгага суйдим деб, гул тутмадим рост. Ҳеч кимни сизчалик кўп кутмадим рост, Мен сизни ҳар куни кўпроқ севаман. Бахт сира кулмади, йиғлаяпман жим. Чорасиз, ғамда дил тиғлаяпман жим. Азобим бир дунё, чексиз дардларим, Мен сизни ҳар куни кўпроқ севаман. Тушимга киргувчи бир малак сизсиз. Чўзсам қўл етмаган сир фалак сизсиз. Танамдан безган жон, хор, ҳалак сизсиз, Мен сизни ҳар куни кўпроқ севаман. Баҳорсиз йилларга кўнгил кўнса ҳам. Умримнинг қуёши шамдай сўнса ҳам. Балки бу сўнги сўз, балки сўнгги дам. Мен сизни ҳар куни кўпроқ севаман.