Sher
Sher
Лафзи ҳалол, ростгўй бўлурлар,
Эзгуликка ошно юрурлар.
Файзли давру-даврон сурурлар
Отасидан дуо олганлар,
Волидасин ризо қилганлар.
Ёмонликни этмас ихтиёр,
Етказмаслар дилларга озор.
Аҳдларида мудом устивор
Отасидан дуо олганлар,
Волидасин ризо қилганлар.
Улуғларга ҳурматдадурлар,
Кичикларга иззатдурлар.
Эл-юрт учун хизматдадурлар
Отасидан дуо олганлар
Волидасин ризо қилганлар.
Хиёнатдан ҳазар қилурлар,
Мискинларга назар қилурлар.
Ҳам халқидан дуо олурлар
Отасидан дуо олганлар,
Волидасин ризо қилганлар.
Дўстим олгил улардан ибрат,
Куйла, шеър ёз, қаламинг тебрат.
Бўлсин сенга мудом дўст, улфат
Отасидан дуо олганлар,
Волидасин ризо қилганлар...
Поделись с друзьями:
- Добавлен: zulfi-yuksel
- Дата публикации: 19.02.2016 20:18