Бир ўтинчи денгиз бўйида ўтин кесаётган экан, қўлидаги болтаси сувга тушиб кетибди. Шунда сувдан Сувпариси чиқиб: — Нега хомушсан деса, Ўтинчи унга қараб: — Болтам сувга тушиб кетди дебти. Сувпариси сувга шўнғиб олтин болта олиб чиқса, ўтинчи: — Бу мани болтам эмас дебди. Кейин кумуш болта олиб чиқибди. — Бу хам мани болтам эмас. Сувпариси ўтинчига ўзини болтасини олиб чиқиб бериб: — Ҳалол йигит экансан деб 3 та болтани бериб юворибди. Ўтинчи хотинига бўлган воқеани айтиб берибти. Кейин эр-хотин ўша сувни ёнига боришибди. Хотини ўзини сувга отибди, кейин яна Сувпариси чиқиб: — Нега хомушсан деса, — Хотиним сувга тушиб кетди дебди. Кейин Сувпариси Моннализани олиб чиқибти. Ўтинчи ўйланиб туриб: — Мана шу мани хотиним дебти. Сувпариси ўтинчига қараб: — Нега ёлғон гапиряпсан деса, ўтинчи; — Хозир бу мани хотиним эмас десам, Селена Гомезни олиб чиқасан. Бу хам хотиним эмас десам, ўзимни хотинимни олиб чиқасан. Шу мани хотиним десам, ҳалол экансан деб учаласини берасан. Кейин ман 3 та хотинни қандай боқаман, дермиш....!