Saytni Yuklab bo'lmadi
Tashxis
Woldemor
2015 » Dekabr » 21
Tashxis

Бир киши хотини яхши эшитмай қолаётганидан ташвишга тушибди. У хотинига эшитиш ускунаси олиб беришга қарор қилибди. Хотинига бу ҳақда қандай айтишни билмабди ва дастлаб буни муҳокама қилиш учун шифокорга борибди. Шифокор унга уй шароитида оддий синов ўтказишни, кейин ташхис қўйиши мумкинлигини айтибди. Ва синовни қандай ўтказишни тушунтирибди. — Хотинингизга 12 метр масофадан бирор савол бериб кўринг. Агар саволингизга жавоб бермаса, яқинроқ бориб саволингизни такрорланг, масофа 9 метр бўлсин. Агар яна жавоб қайтармаса, 6 метр масофадан саволингизни такрорланг, кейин 3 метрдан. Хуллас, у саволингизга жавоб бермагунча яқинлашаверинг. Шунда унинг қулоғи қанчалик оғир эканлигини аниқлаб оламиз. Ўша оқшом хотин ошхонада овқат тайёрлаётган, эр эса ўз хонасида ишлаётган экан. Эр ичида ўйлабди: “Ҳозир ундан тахминан 12 метр узоқдаман. Шифокор маслаҳатини бажаришнинг айни вақти”. — Азизам, нима овқат қиляпсан? Ҳеч қандай жавоб бўлмабди. Эр йўлакка чиқибди ва саволини такрорлабди. — Гўзалим, нима овқат? Яна жимлик. У янада яқинроқ борибди. Улар орасидаги масофа олти метр экан. — Шириним, нима овқат қиляпсан? Лекин ҳеч қандай жавоб бўлмабди. Эр ошхонага кирибди. — Нима овқат еймиз? Афсуски, бу сафар ҳам хотини индамабди. Эр хотининг ёнига яқинлашибди. — Севгилим, нима овқат қиляпсан? Хотини унга ўгирилиб қарабди. — Азизим, эшитмаяпсизми, бешинчи марта айтяпман, товуқ!
Поделись с друзьями:

- Добавлен: Woldemor
- Дата публикации: 21.12.2015 10:33

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz