Бир қизни туғилган кунини нишонлаш учун ресторанга ҳамма синифдошлар йиғилишибди. Фақат қизни севган синфдош йигити кечикиб келибди. Йигит уларга йулда келаётиб одам уриб юборганини, ўлик машинасини багажида эканлигини айтиб, ўликни йўқотишга ёрдам беришларини сўрабди. Ҳамма синфдошлари бир нималарни баҳона қилиб , ҳатто ҳолини ҳам сўрашмасдан, бир зумда бирин-кетин тарқаб кетишибди. Фақат уни севган қиз қолибди. Улар машина ёнига боришганда йигит багажни очибди. Қиз не кўз билан кўрсаки багажда ўлик эмас, 100 лаб қизил атиргуллар турарди. Қиз бу нима килганиз деб сўради. Йигит ўзини дўст деб юрганларни синаб кўрганини ва бугун фақат севгилимни эмас, балки ДЎСТини ҳам топганини айтибди. Сизнинг ҳам шундай чинакам дўстларингиз янада кўпайсин