Saytni Yuklab bo'lmadi
U hech kimga òxshamaydi
Malika
2016 » Fevral » 25
U hech kimga òxshamaydi

“У ҳеч кимга ўхшамайди!”

Қиз йиғлай-йиғлай овунди. Ўзгаларга ўхшатмагани, ишонгани, суянгани, дунёларга алишмагани кун келиб орзуларини паймол қилишини у хаёлига ҳам келтирмаган эди. Афсуски… У ҳар он дугоналарининг гапига қатъиян қарши чиқар, “у ҳеч кимга ўхшамайди, ўхшамайди ҳам”, – дея ғурурланарди. “Наҳот, наҳотки… Асло ундай эмас. Ахир у мени жонидан ҳам ортиқ севарди-ку, сени ҳеч кимга бермайман, дея таъкидларди-ку”. Сўнгсиз саволлар cўроғи қиз қалбини кемирар, шаҳло кўзлар фиғони эса юзларини юварди… Зумда атроф ҳам тун пардасини кийишга улгурди. Юрак, қулоқсиз юрак бу гал мағрур ғурур устидан ҳукмрон. Беихтиёр нозик бармоқлар яна ўша таниш рақамларни теришга шайланмоқда. Унинг овозини эшитишга интиқ қалб эса болаларча қувонмоқда. Ана чақирув ҳам кетди. Қиз ҳаяжони ортганидан ортмоқда. Нима дейишга ҳайрону лол лаблар титрамоқда. Аммо жавобсиз қўнғироқ…
***
Улар шинам бир ҳиёбондаги ёлғиз ўриндиқни учрашув масканига айлантирган эдилар. Ҳар кун иккиси ҳам ўқишдан сўнг у ерга ошиқар. Қалблар унсиз сўзлашар, кўзлар кўзларга қонарди. Олам-олам орзулар осмонида учаётган икки ёшнинг туйғуларига гувоҳ мажнунтол ҳам гўёки уларни олқишлаётгандек саллоланарди.
– Феруз, эртага ойим сенларникига бормоқчи?
– Ростданми? – кўзлари порлаб кетди қизнинг.
– Ҳа, албатта. Сени ҳеч кимга бериб қўядиган аҳмоқ йўғ-а, қатъийлик билан сўзларди йигит. –Худо хоҳласа ота-оналаримиз ҳам келишиб олса….
Қиз йигитнинг ўткир нигоҳларидан ийманибгина кўзларини олиб қочаркан, маюсгина:
– Мабода бирор гап бўлсачи, менсизликка чидай оласизми? – дея унинг бағрига отилди.
– Э, нималар деяпсан-а. Ниятингни шамол учирсин. Сенсизлик… ўйлашни ҳам хоҳламайман.
Ўз шаҳзодасининг сўзларидан қувончи дунёларга сиғмаётган қиз эса олмадек қизарган юзларини олиб қочди.
– Қўй кетмагин, биласану сени соғиниб қоламан-а.
– Ажаб бўпти, соғинсангиз… – дея нозик қўлларини юзларига парда қилганча қиз югуриб кетди.
Чуқур бир нафасдан сўнг йигит ҳам унинг ортидан чопди…
***
Хона деразасидан мўралаб турган тўлин ойга термулганча бошини ёстиққа қўяркан, қиз ширин орзулар оламига шўнғиди.
…Ажаб у тушида кимсасиз бир оламга тушиб қолганмиш. Эгнида Фарруҳ совға қилган пушти рангли кўйлаги. Ҳар томон чексизлик. Ҳеч бир зот кўринмайди. Шу он атрофида уч-тўртта дугоналари пайдо бўлиб қолармишу, Ферузанинг устидан тинмай кулармиш…
Минг бир талваса билан кўзини очган қиз ўзини хонасида кўрди. Чуқур бир нафас олди-да, деразаларни аста очиб, тонг нафасидан ҳузурланди.
“Бугун Фарруҳ акамларнинг ойилари келади-я” лаблари пичирлаганча ҳовлини саранжомлашга киришиб кетди. Аммо бу кун ҳам, эртаси куни ҳам на Фарруҳдан, на унинг оиласидан дарак бўлди. Бир ҳафтадан сўнг, кечки томон синглиси Саиданинг келтирган хабари эса уни бутунлай эсанкиратиб қўйди.
– Опажон дугонам Зарифа борку, унинг опаси Фарруҳ акага турмушга чиқаётган экан.
***
Яна ўша ўриндиқ, яна ўша мажнунтол. Аммо қиз ёлғиз. Унга ҳамроҳ бир парча қоғоз. Энди фақатгина хотиралар билан яшар, улар билан унсиз сўзлаша оларди холос. У нозик бармоқлар зарбидан ғижмланган номани қайта-қайта ўқир экан, кўз-ёшлар уммонига чўмаверарди.
“Мени кечир ЯГОНАМ! Сенга берган ваъдаларимни бажаролмадим. Эх, ёлғиз фарзандлик қурсин. Онам, онамларни билардингку. Балки мен қўрқоқлик қилгандирман. Шундай дея ўзимни оқлашга уринаётгандирман. Аммо қалбимдаги севгимни ҳеч ким тортиб ололмайди-ку, тўғрими? Фақат йиғламагин. Асло кўз ёшларингга арзимайман…”
Балки алам устида қиз энди уни севмаслигини, бундай бевафодан нафратланишини такрорласада, беихтиёр унинг лаблари “барибир у ҳеч кимга ўхшамайди” дея пичирларди…
Поделись с друзьями:

- Добавлен: Malika
- Дата публикации: 25.02.2016 16:45

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz