Уйготинг
Уйготинг
Умрни абадий поёнсиз деманг,Тангрим косамизга ўлчаб солибди.Сўнгида пушаймон ошини еманг,Хаётни уйғотинг мудраб қолибди!Отани қадрланг,Онани севинг,Қондошлик сўзидан қонлар томибди.Яшаган умрингиз хатосин билинг,Меҳрни уйғотинг мудраб қолибди!Ишқни сараламанг,у танхо малак,Хаккадек хар шохга қўниб толибди.Юзлари тилиниб кўзлари халак,Вафони уйғотинг мудраб қолибди!Шукур денг бехисоб,санаманг асло,Қаноат қонмасдан ўтда ёнибди.Ғафлатнинг кўзлари уйқуда хатто,Сабрни уйғотинг мудраб қолибди!Бир оғиз ширин сўз,қанчалар қиммат,Ёвузлик чаёндек дилни чақибди.Ҳар тилдан яралар чиройли хикмат,Забонни уйғотинг мудраб қолибди!Севинг севилинг,мухаббат қучинг,Самода кабутар ёлғиз қолибди.Йиқилманг ерларга, кўкларда учинг,Юракни уйғотинг мудраб қолибди!!!
Поделись с друзьями:
- Добавлен: Maqsudbek
- Дата публикации: 24.08.2017 20:58