2014-йилги “Эътироф” мукофоти эгаси Улуғбек Раҳматуллаев яқинда “Оила даврасида” газетасига интервю бериб ўтди. Биз ана шу интервюдан фойдаланиб, Улуғбек ҳақидаги 10 та фактни эътиборингизга ҳавола этамиз. .............................................. 1. 1982 йилнинг 29 январида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. .............................................. 2. Илк айтган қўшиғи “Бу алам” деб аталади. Бу таронани у 2000 йилда куйлаган. .............................................. 3. Мактабда жуда шўх бўлганлиги сабабли нақ 5 та мактабда ўқиган. .............................................. 4. Илк яккахон концерт дастурини 2007 йилда “Истиқлол” санъат саройида берган. Концерт номи “Яқинларимга” деб номланган. .............................................. 5. Файзуллоҳ ва Фарзона исмли икки фарзанднинг отаси. .............................................. 6. Баракаси учмаслиги учун қўшиқларини санамайди. .............................................. 7. Спортнинг сузиш турига қизиқади. .............................................. 8. Абдулла Қодирийнинг асарларини икки-уч марталаб ўқиб чиққан. .............................................. 9. Деярли ҳар куни турли мавзулардаги мақолалар, афоризмлар ёки қизиқарли бирорта ҳикоя мутолаа қилиб туради. .............................................. 10. Бировнинг ҳақидан қўрқмасликни энг ёмон нарса деб билади. ..............................................