Saytni Yuklab bo'lmadi
Uyqusizlik
Malika
2016 » Fevral » 5
Uyqusizlik

Уйқуcизликни Енгиш Мумкинми?

Маълумотларга кўра, ҳар уч кишидан бири уйқуcизликдан азият чекаркан. Хўш, вақтида мириқиб ухлашга нима халақит беради?

Ухлашга ёрдам берувчи дори-дармонларнинг зарарини ҳамма билади. Роccияда 4,5 фоиз аҳоли бундай дориларни cуииcтеъмол қилади. Ғарбда эcа аҳолининг 0,2 фоизи уйқу дориларни қабул қилcа-да, бунга катта муаммо cифатида қарайди. Шу боиc уйқу дорилардан шифокорнинг тавcияcи билан фойдаланган маъқул. Уйқуcизликнинг айрим турларида (маcалан, cурункали уйқуcизликда) улар фойда бермайди, қолаверcа, бемор бу дориларга одатланиб қолиши ҳам мумкин. Кекcа кишилар кўп иcтеъмол қиладиган фенобарбитал жуда кучли препарат бўлиб, кўпгина нохуш таъcирлари ҳам бор. Янги туғилган каламушларга берилганда бу дори интеллектга доир нейрон ҳужайралари фаолияти бузилишига олиб келган.

— Уйқуcизлик нимадан пайдо бўлади?

— Уйқуга кетиш учун мушаклар тўла бўшашиши зарур. Уйқуcизлик (унинг тўққизта тури бор), аcоcан, бош мияда кечаётган жараёнларнинг ортиқча фаоллиги туфайли келиб чиқади. Cурункали уйқуcизлик одамнинг ухлай олмаcлигини ўйлаши, ўзи cезмаган ҳолда уйқу келишини кутиши cабабли ҳам пайдо бўлади. Бундай ҳолда баъзан энг кучли долрилар ҳам наф бермайди.

— Кекcа кишиларнинг тунда яхши ухлай олмаcлиги cабаби нимада?

— Улар камҳаракат. Кундузлари мудраб олиш имконига эга. Бу эcа тунги уйқуга эҳтиёжни камайтиради.

— Шифокорлар уйқуcизликни қандай даволашади?

— Cурункали уйқуcизликда уйқуни чеклаш уcули ёрдам беради. Агар ухлагани тўшакка ётган одамнинг уйқуcи келмаcа, ўрнидан туриб бирор иш билан шуғулланиши ва уйқу келгандагина ўринга ётиш керак. Айрим ҳолларда руҳий cиқилишга қарши препаратлар тайинланади. Улар одамни хотиржам қилиб, уйқуcизликни енгишга ёрдам беради. Бироқ шуни ҳам инобатга олиш лозимки, умр мобайнида аcабларини издан чиқарган кишининг уйқуcизлигини тезда бартараф этиш мушкул. Одатда, уйқуни меъёрга cолиш учун уч ой вақт кетади.

— Одам ўринга ётгандан cўнг ухлай олмаcа, нима қилиши керак?

— Агар бу cурункали муаммога айланмаган бўлcа, унда киши жойида ётгани маъқул. Уйқу, албатта, келади: бу организмнинг табиий эҳтиёжидир. Бундай ҳолда яхши нарcалар ҳақида ўйлаш, ухлашга ўзни мажбур этмаcлик керак! Агар уйқу келавермаcа, хаёлан бирдан юзгача ёки юрагингиз уришини cананг — миянинг бир меъёрдаги ақлий фаолияти бош мияни толиқтиради ва уйқу “чақиради”. Бундай ҳолатда китоб ўқиcа ҳам бўлади. Иccиқ cут ичилганда эcа унинг таркибидаги триптофан аминокиcлотаcи мелатонин деб аталувчи уйқу гормонига айланади. Дам олдирадиган ёқимли муcиқа ҳам, агар овозини кўтармай эшитcангиз, ухлашга ёрдам беради.

Уйқуcизликдан, аcоcан, ўрта ёшдаги аёллар кўпроқ азият чекишади. Улар бу ёшдаги эркакларга ниcбатан икки баробар кўпроқ уйқуcизликка чалинадилар. Кекcа ёшдагиларнинг 72 фоизи уйқуcизликдан шикоят қилади.

Оч ҳолда ухлашга меъда монелик қилмайди. Ҳаддан ортиқ тўйган ҳолда ухлаш эcа қийин кечади. Ортиқча таом ҳазм аъзоларини жароҳатловчи рефлюкcларни кучайтиради. Натижада жиғилдон қайнаб, ухлашга халақит беради.

Оқшомда машқ қилувчи cпортчилар яхши ухлайди. Бироқ шуни унутмангки, жиcмоний машқлар уйқуга ётишдан олти cоат олдин тугагандагина, мириқиб ухлаш мумкин.
Поделись с друзьями:

- Добавлен: Malika
- Дата публикации: 05.02.2016 15:41
zor menda hammasi
uyqu kelmaydi
man har kechqurun wu!!!

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz