Saytni Yuklab bo'lmadi
Velosiped haqida 5 fakt !!!
Sabit
2015 » Oktyabr » 8
Velosiped haqida 5 fakt !!!

Болалигида велосипед ҳайдамаганлар орамизда камдан-кам учраса керак. Умуман олганда қулай ва арзон, бунинг устига ҳайдаш учун ортиқча маблағ сарфлаш шарт бўлмаган “велик”лар ҳақида нималарни биласиз? Биз сизга велосипедлар тарихи ва бугуни ҳақидаги 5 та фактни эътиборингизга ҳавола этамиз.
1. Велосипед аслида француз сўзидан олинган бўлиб, 1986 йиллардан бошлаб оммалашиб борган. Аммо биринчи велосипед Германияда 1817 йилда ўйлаб топилган. Илк велосипед ёғочдан ишланган ва педалсиз бўлган шу сабабли хайдовчиларни пояфзаллари тезда йилиб кетган. Бу муаммо француз механики томонидан бартараф этилган, у ҳозирда оммалашган классик велосипед моделини ишлаб чиққан.
2. 1890 йиллардан бошлаб велосипедларни олтин даври бошланган. Янги моделлар бир хил ғилдиракларга эга бўлган, орқа занжир узатмаси велосипедни тезлигини оширди ва велосипедларни худди қайноқ пирожкалар сингари харид қила бошлашди.
3. Арзон велосипедлар даври аёллар учун мустақиллик ва мобилликни берди. Хаттоки аёллар модаси 20 аср бошида велоайланишлар учун мослаштирилган ихчам кўринишга эга бўлган.
4. Хитойда хар бир автомобилга 250 велосипед тўғри келади. Сафарларнинг ярмиси Хитойда велосипедларда амалга оширилади. Дания, Германия, Голландия шаҳарларида эса – 30 % сафарлар. 15 % ишлайдиган японлар ишга велосипедда борадилар.
5. Японияда ёш болаларга нисбатан “ёмон” ва “яхшимас”сўзлари ишлатилмайди. У эрда велосипедлар учун махсус тўхташ жойида 2 та ёзувли тахтачани кўриш мумкин. Улардан бирида бир нечта тартибли қўйилган велосипедлар расми солинган ва “Яхши болалар велосипедларини шундай қўядилар” деб ёзилган. Бошқа бир тахтачада бир нечта ташлаб кетилган велосипедлар расми солиниб “Яхши болалар велосипедларини бундай қўймайдилар” деб ёзилган.
Поделись с друзьями:

- Добавлен: Sabit
- Дата публикации: 08.10.2015 19:43

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz