Saytni Yuklab bo'lmadi
Xikoyalar
Malika
2016 » Fevral » 6
Xikoyalar



Бир ҳовлида бўйи етган қиз бор эди,
Бўйи етган қизда ойдек юз бор эди.

Ойдай қизнинг жойи чиқди, тўйи ўтди.
Ойлаб йиллаб бош қотирган ўйи ўтди.

Ёш келинга шинам уй, жой, хона бўлди
Бир йил ўтиб бир қиз кўрди , ОНА бўлди.

Мусулмон бир ёр уйида кўриб фарзанд,
Аллоҳ ёзган тақдиридан бўлди ҳурсанд.

Йиллар ўтди кенг ҳовлиси изга тўлди,
Аёл бағри ширин-шакар қизга тўлди.

Беш қиз т...ққан аёл дардин ичга ютди,
Қачон ўғил (т...ғаман) деб роса кутди.

Бир кун аёл эрга қараб шундай деди,
Мен УЗИга бориб келай бундай деди,

Докторларга бир~бор назар солдираман,
Буниси ҳам қиз бўлса гар (олдираман)!

Эри бир зум қотиб қолди ерга қараб,
Чаққон аёл тағин дерди эрга қараб,

Қиз туғ...шдан безорлигим билмайсизми?!
Тағин бир қиз кўришдан "ОР" қилмайсизми?!

Дея эрнинг номусига тегиб қўйди,
Эр ҳам рози бўлгандай бош эгиб қўйди.

Минг фикрда УЗИга ҳам борди аёл,
Шояд ўғил бўлса дея қилди ҳаёл.

Ҳамширалар тез аёлни ётқиздилар,
Бирзум ўтиб текширувдан ўткиздилар.

Аёл интиқ натижасин кутар эди,
Ҳаёлидан минг хил фикр ўтар эди.

Бир ҳамшира боши узра қўлин қўйиб,
Кутганингиз қизку деди бағрин ўйиб.

Хомуш бўлиб сўнг уйига қайтди аёл,
Бу ҳабарни эрига ҳам айтди аёл.

Ғамгин бўлиб ўйга ботиб ўйландилар,
бир қарорга келолмайин қийналдилар.

Охир аёл дилдан қатий қарор олди,
Ҳомиласин олдиришга жўнаб қолди.

Кўзларда ёш бошин эгиб кетар эрди,
Буни кўрган қўшни кампир савол берди,

Ҳай~ҳай қизим нечун кўздан оқди ёшинг?!
Қай томонга кетмоқдасан эгиб бошинг?!

Дардим оғир не ҳам қилай ахир ҳола,
Ўғил кўрсам зора дея кутдим бола,

Докторлар ҳам менинг ғамим кўп ейишди,
Текширувга борсам бу ҳам қиз дейишди.

Бошим қотиб кўп ўйларга ботиб қолдим,
Сўнг боламни олдиришга қарор олдим.

Бу гаплардан ғазабланган қўшни ҳола,
Дарҳол унга дашном берди кўзда жола.

Сен кимсанки бу фарзиндни олд...расан!
Қотил бўлиб ўз болангни ўлдирасан!

Агар шундай қилсанг сенга ЛАЪНАТ бўлар!
Бу қилмишинг ўз бошингга ҳасрат бўлар!

Қўшни бўлиб сўзларингга қулоқ осмам,
Меҳмон бўлиб остонангга қадам босмам,

Дея кампир йиғлаганча қайтди уйга,
Аёл бир зум қотиб қолди чўкиб ўйга.

Кампир сабаб мурғак гўдак омон қолди.
Аёл шўрлик кўп ғам ютиб ўйга толди.

Ойлар ўтди туғ...ш вақти келди етиб.
Шўрлик аёл юрагини вайрон этиб,.

Эр аёлни туғдиришга олиб бориб,
Бир зум утиб аёлнинг ҳам кўзи ёриб.

Ичкаридан бир ҳамшира чиқиб келди,
Қувончидан ҳар томонга учиб елди,

Сўнг гўдакни бир матоҳга ўраб чиқди,
Ўғил дея суйинчи ҳам сўраб чиқди....

.

Бу ҳабарни эшитган эр қотиб қолди,
Ақли учиб ерларга ҳам ётиб қолди.

Гар олдирса ўғил фарзан кетардия,?
Ўз ўғлини ўзи барбод этардия.

Бу қиссадан ибрат олар англаганлар,
Англагайлар юраклардан тинглаганлар.

Ҳеч бир она жигарбандин ўлдирмасин!
Авлодларга ёвуз ибрат қолдирмасин!

Ахир кўплаб ўтар инсон тирноққа зор,
Қиз берса ҳам рози эдим деганлар бор.
Поделись с друзьями:

- Добавлен: Malika
- Дата публикации: 06.02.2016 09:20

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz