Saytni Yuklab bo'lmadi
Ko'zdan Kechirish
Burjga Qarab kelin Tanlash!

— Келинимизнинг туғилган куни қачон? — бўлажак қайнонамнинг саволи онамни бироз довдиратиб қўйди.

— 31 декабрь, ҳали анча бор.

— Демак, ўғлим билан ҳам, мен билан ҳам, бўлажак қайнопаси билан ҳам чиқишади. Фақат шу овсини билан тил топиша олмаса керак, — қайнонамнинг бу гапини эшитган онамнинг аҳволини тасаввур қилаверинг.

Буни қарангки, қайнонамнинг «башорат»лари амалга ошди. Энди билсам, ўшанда қайнонам буржимни билиш учун туғилган кунимни сўраган ва шунга кўра хулоса чиқарган экан.

Буржлар мутаносиблиги

Ҳамал қаттиқ, аммо шу билан бирга осон севиб қолади. У Мезон, Қавс, Асад бурж вакилалари билан тил топишиши осон. Саратон, Ақраб, Ҳут, Савр буржи вакилаларидан узоқ бўлганлари маъқул.

Саврга Ақраб ва Асад буржи вакилалари тўғри келмайди. Ўз бурж вакилалари билан ишда тил топишиши осон, лекин севгида эса акси. Ҳут ёки сокин табиатли Ҳамал билан оила ришаталари бақувват бўлади.

Жавзо ўз буржи вакилалари билан бахтли ҳам, бахтсиз ҳам бўлишлари мумкин, фақат уларни боғлаб турган кучли ҳиссиётни оддий севги деб бўлмайди. Ҳамал билан бир-бирини боғлаб турувчи қизиқиш оила мустаҳкамлигини таъминлайди. Далв билан боғловчи ҳиссиётлар кучли, бироқ оила учун етарли эмас. Жадий учун эса Жавзо жуда ўзгарувчан, Ҳут ва Мезон билан бахт топишлари учун шубҳалардан қутулишлари зарур. Жавзо учун энг мукаммал жуфт – Савр.

Саратон Далв ва Ҳут билан муносабатларда раҳбарликни олса мустаҳкам оила юзага келади. Савр билан ҳаётий қарашлари ўхшаш. Сунбула ва ўз буржи вакиласи билан эса муроса қилиши амри маҳол. Мезон эса Саратоннинг ҳаётини гуллатиб юборишга қодир. 

Ақлли Сунбула Асад билан иттифоқда раҳбарликни ўз қўлига олса ҳар иккиси ҳам гўзал умргузаронлик қилишади. Қавс Асаднинг худбинлигини юмшатади, Ҳамал, Жавзо, Мезон билан қурилган оила мустаҳкам бўлади. Ақраб ва Саврга эса яқинлашмаганлари маъқул. Ҳут эса Асадни ўзининг бекорчи орзулари ва ҳаракатсизлиги билан толиқтиради.

Сунбула ўз бурж вакиллари билан дўстлик ва иш борасида омадли иттифоқ туза олади, аммо оилага оид ҳиссиётларини романтик деб бўлмайди. Саратон Сунбулани зериктиради, Далв билан бир-бирини боғловчи қизиқишлари кўп. Асад, Қавс билан муносабатлари мустаҳкам.

Мезон учун оиланинг илк йили қийин кечиши мумкин. Жавзо ўзгарувчан бўлса, Мезон кўп иккиланади, муносабатлар узоққа чўзилмаслиги мумкин. Ҳамал, Асад, Далв билан яхши иттифоқ туза олади. Саратон ва Жадий билан эса тил топишиб, кўнглига йўл топиши амри маҳол.

Ақраб — кучли шахсият. Саратон, Ҳут, Мезон, Сунбула билан оилалари мустаҳкам бўлса, Қавс ва Асад буржи вакилалари билан бир-бирини тушуниши қийин кечади. Аксар ҳолларда Ақраб буржи вакиллари бошқаларнинг гапларига қулоқ тутишмайди, чунки бошқаларнинг ақл ўргатишларини ёқтиришмайди.

Икки Қавснинг ҳаёти саргузаштларга тўла ва қизиқарли кечади. Шунингдек, Қавсга Ҳамал, Далв бурж вакиласи ҳам тўғри келади. У Асаднинг қалбига ҳам осонликча йўл топа олади. Ҳут ва Сунбула билан эса, аксинча, иттифоқлари яхши бўлмаслиги эҳтимоли юқори.

Жадий деярли ҳамма билан тил топишади. Савр, Ақраб, Сунбула буржи вакилалари билан бахтли жуфтлик ҳосил қилиши эҳтимоли юқори. Жавзо ва Саратон билан эса иттифоқлари бахтли бўлмаслиги мумкин.

Далв дўстлик дея севгини қурбон қилмаслиги лозим. Муҳаббат ва оила учун эса у Мезон, Асад, Ҳут, Қавс, Сунбула Жавзо буржи вакилаларини қидиришлари лозим. Савр ва Ақраб буржи вакилалари билан эса бир-бирларини тушунишлари мушкул.

Ҳут Сунбула, Савр, Саратон, Жадий буржи вакилалари билан қурган иттифоқлари бахтли бўлиши эҳтимоли юқори. Шунингдек, Ақраб буржи вакиллари Ҳут буржини сўзсиз тушуна олиш хусусиятига эга. Мезон ва Жавзо буржи билан табиатлари бир-бирига мос эмас.

Мучаллар мутаносиблиги

•  Сичқон Буқа билан яхши чиқишади, бир-бирини қийинчиликда қўллаб-қувватлайди. Сичқон билан От ҳар иккиси ҳам худбин, улар ўртасидаги дўстликдан ҳам, севгидан ҳам бирор яхши нарса чиқиши мушкул.

•  Йўлбарс ва Тунғиз бир томондан эркин ва сабрли. Йўлбарс Тунғизни муҳофаза қилади. Тўнғиз ҳам бунга ўз вафодорлиги билан жавоб беради. Йўлбарс Маймун билан бир-бирига ён босишни билишмайди, бир-бирининг устида кулади, шу сабабли муносабатлари дарз кетиши эҳтимоли баланд.

•  Вафодор Ит ўзини Қуённинг ёнида яхши ҳис қилади. Муносабатларда ҳар икки томон ҳам меҳнат сарф қилади ва уларнинг муносабатлари самимият устига қурилади. 

•  Хўрознинг ҳадеб Қуённи тергайвериши оқибатида Қуёнбой тезда унинг ёнидан жуфтакни ростлайди. Бундан Хўроз қаттиқ қайғурмайди, Қуёнга нисбатан муҳаббати тезда сўнади.

•  Балиқнинг куч ва қуввати Ҳўрозни ҳайратда қолдиради, ҳар иккиси ҳам худбинликларини унутсалар, мукаммал иттифоқ туза оладилар. Балиқ Ит билан келишолмайди, улар ҳатто оддий суҳбатда ҳам бир-бирини асаб толаларини тортқиламасдан туролмайди.

•  Илон ва Маймун ҳар иккиси ҳам ақлли, улар учун рақобатлашиш ҳам айрича завқ бахш этади. Илон билан Тунғиз ҳиссиётчан бўлишига қарамай бир-бири билан тил топиши анчайин мушкул.

От ва Қуй бир-бирини ҳар томонлама тўлдириш хусусиятига эга. Улар бир-бирини сўзсиз тушуна олади ва ҳатто бир хил нарсадан завқланиб, бир хил нарсани ёқтиришмайди.

Поделись с друзьями:

- Добавлен: Moqina.Net
- Дата публикации: 16.09.2016 22:23
- Категория: Burjlar Haqida Qiziqarli
Рекомендуем

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz