Saytni Yuklab bo'lmadi
Ko'zdan Kechirish
O'smirlar yoki O'smirligingiz Haqida

ҚЎЙ. Ўсмир-Қўй доимо ҳамма ерда сардор бўлишни истайди. Унга синфда биринчи бўлиб дўстлари устидан ҳокимлик қилиш, бошқарувни ўз қўлига олиш ёқади. У бошқа болалардан ўта масъулиятлилиги билан ажралиб туради. Бу болалар ҳеч кимга бўйсунишни исташмайди ва бир хиллик уларни умуман қизиқтирмайди, шунинг учун махсус мактабга берган маъқул.

БУЗОҚ ўсмирлар она меҳрига жуда боғланган бўлишади, у онасининг кўзи, сўзлари ва ҳаракатларида сезилиб туриши керак. Бузоқлар доим оналарига талпинишади. Уларнинг шиори: “Мени шоширманг!”. Аслида у ҳамма ишни уддалайди, фақат етти ўлчаб бир кесиш унга хосдир. У қайсар бўлиб, ўз муаммоларини қўрқмай ҳал қилади. У тежамкор бўлиб, осонлик билан пул йиға олади. У меҳрибон, шу билан бирга, ўз дўстлари ва оиласига боғланган бўлади.

ЭГИЗАКЛАР буржи остида туғилган ўсмирларда соғлик билан боғлиқ муаммолар кузатилади, улар кўпинча руҳий тангликка тушиб қолишга мойил бўлишади. Улар жуда кўп ишни бошлаб қўйишади, лекин оқибатда, ҳаммаси ўлда-жўлда қолиб кетади. Бу бурж вакиллари табиатан қизиқувчандирлар ва жуда тез мулоқотга киришади. У чидамсиз бўлиб, кўпинча катталар ва дўстларининг гапини бўлади. Улар эшита олишмайди, чунки оғизлари бир дақиқага бўлса-да, ёпилмайди. Улар зерикиш нималигини билишмайди. Муаммолар ва саволлар уларга мантиқий нуқтаи назардан тушунтирилса яхшироқ.

ҚИСҚИЧБАҚА ўсмирлар жудаям серҳиссиёт, сезгир бўлишади. Улар ўз ҳиссиётлари ва истакларини кўнгилларининг чуқур бир ерига яширишади. Қисқичбақаларга айниқса, она ғамхўрлиги жуда муҳим. Қисқичбақа жуда меҳрибондир. Унинг ички сезгиси кучли бўлиб, яқинлари кайфиятидаги ўзгаришни яхши ҳис қилади. Кўпроқ гаплашиб, кайфиятингизнинг ёмонлиги у билан боғлиқмаслигини тушунтиринг. Унга атрофдагиларинин г илиқ муносабатлари ҳаводек зарур, акс ҳолда, ўз ичига кўмилиб, жиззаки бўлиб қолиши мумкин.

АРСЛОН ўсмир табиатан мағрур бўлиб, улар доим келажакка ишонч билан боқишади. У бежиз қирол эмас. У ўз дўстларини ҳам чертиб-чертиб танлайди. Арслон ўсмирлар ўз ютуқларини кўз-кўз қилишни ёқтиришади. Шу боис, ўз ривожига ҳисса қўшадиган, унинг бошқалар диққат марказида бўлишига ёрдам берадиган машғулот топиши даркор. У танқидни жуда оғриқли қабул қилади, уни кўпроқ мақташ даркор.

ПАРИЗОД ўсмир болалигиданоқ саранжом-саришта , камтар ва бироз тортинчоқ бўлади. Унинг интизомга қатъий риоя қилиши мактабда унга ёрдам беради. У болалигиданоқ ҳаммани, ота-онаси, дўстларини танқид қилади. У ўзигаям танқидий назар билан боқиб, бу унинг янги марраларни забт этишига кўмак беради. У ўз туйғуларини баён этолмайди. Шу боис, кўпинча сукут сақлайди ва бошқаларни кузатади.

ТАРОЗУ ўсмир ота-онаси ва дўстлари билан баҳслашишни ёқтиради. Меҳрибон, лекин у билан орангизда қора мушук ўтиб қолса, эҳтиёт бўлинг, унинг одоблилигидан асар ҳам қолмайди. У ўзига нисбатан беҳурматликка чидай олмайди. У болалигидан танийдиган дўстлари билангина дўстлашади. У бошқалар таъсирига тез тушиб қолади, шу боис, ота-онаси унинг атрофидаги дўстларини кузатишлари даркор.

ЧАЁН ўсмир болалигиданоқ ўз ҳақиқатини излашга киришади. У ҳаммасига ўзи етиб боришни истайди. Унинг уйда ўз хонаси, бурчаги бўлиши ва бу ерга у юрагига азиз бўлган нарсаларни беркитиши керак ва зинҳор у ерга кира кўрманг! Унинг феъл-атворида кек сақлаш бор, у ўч олади. Ота-оналар кўпроқ ўз Чаён-ўсмирларига маслаҳат солишлари даркор. Яна бир жиҳат — ҳеч қачон унинг ёрдамидан воз кечманг. У билан дўстлашинг.

ЎҚОТАР ўсмир ишдаям, гапдаям тўғридир, шу боис ҳам, уни кўпчилик ёқтирмайди. Ота-оналар уларни дипломат бўлиш санъатига ўргатишлари даркор. Ўқотарлар ҳатто яқинлари томонидан айтилган ёлғон, носамимий сўзларга чидай олмайди. Шу боис, у билан ҳақиқатгўй бўлиб, ғирром ўйнаманг. Унинг кўнгли қаттиқ эмас, лекин баъзида бошқаларни хафа қилиб қўйиши мумкин.

ТОҒ ЭЧКИСИ буржи остида туғилган ўсмирларда ҳаммаси бошқача кечади, улар “кекса” бўлиб туғилиб, йиллар ўтиши билан “ёшаради”. У кўпинча руҳий танглик ҳолатига тушиб қолишга мойил бўлади, шу боис, уни ҳаётнинг ёруғ томонларини ҳам кўришга ўргатиш даркор. У қўпол эмас, лекин баъзи-баъзида ўз ҳукмини кўрсатишга интилади. Шунчаки бу пайтда мақсадларга эришиш истаги юрагини тўлдириб, кайфиятини назорат қилиши қийин кечади. У худди катталардек мушоҳадакор, шу боис, ҳар қандай шароитда унга ишонсангиз бўлади.

ҚОВҒА ўсмир кўпинча ҳақиқий “вундеркинд” бўлади. У мактабда яхши ўқийди, лекин ҳамма фанлар ҳам унинг кўнглига ўтирмайди. Бу болалар асаб тизими касалликлари ва стрессларга мойил бўлишади. Ҳамма муаммоларни тинч йўл билан ҳал қилишга интилинг. Умуман олганда, у янгиликларга ишқибоз.

БАЛИҚ ўсмирларнинг болаликда олган тарбияси ва билими катта аҳамиятга эга. Кейинроқ улар жуда таъсирчан бўлиб, ҳамма нарсани юракка яқин оладиган бўлиб боришади. У билан мулоқотга киришаётганда сабрли бўлинг, акс ҳолда, унда ўзига нисбатан ишончсизлик ривожланиши мумкин. Уни истамаётган ишни қилишга мажбурламанг, акс ҳолда, у хафа бўлиб, сиздан юз ўгириши мумкин.

Deb xabar tarqatadi quydagi manba.

Поделись с друзьями:

- Добавлен: Moqina.Net
- Дата публикации: 02.08.2016 19:07
- Категория: Burjlar Haqida Qiziqarli
Рекомендуем
To'g'ri rahmat
99%to'g'ri.Rahmat
29_w 29_w bo'lishi mumkin emas 29_w 29_w

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz