Saytni Yuklab bo'lmadi
Ko'zdan Kechirish
Pulga Qanday Munosabatdasiz

ҲАМАЛ (Қўй, 21 март-20 апрель)

Ҳамал пулга бепарво. У кўп пул ишлаб топиш лаёқатига эга, афсуски, пул жамғаришда унинг бу жихати иш бермайди. У оиласи учун аямай пул сарфлайди. У пулни гоҳ совурса, гоҳ асоссиз зиқнага айланади. Улар таваккалчи, шу боис, пулларини қандайдир ишга тикса, чўнтакларида ҳам пул қолишига эътибор беришлари лозим.

САВР (Бузоқ, 21 апрел-20 май)

Савр пул қийматини яхши билади. Фойда келишини аниқ билса, астойдил ишлайди. Қариндошларига совға улашишга одатланмаган. Саврни зиқна дейиш тўғри эмас. Шунчаки у пул ишлатишга шошилмайди. Мазкур бурж вакиллари пуллар келиши учун доимий ҳаракатда бўлиши кераклигини ҳам биладилар.

ЖАВЗО (21 май-21 июн)

Жавзо пул ишлатишни қойиллатади, бироқ у пулга сажда қилмайди.  Жавзо пулларининг бир қисмини нақд ҳолда ўз қўлида, бир қисмини  ҳисоб рақамларида сақлайди, ҳақиқий даромадларини пинҳон тутишни ҳам эплайди. Сиз Жавзолардан пул сўраганмисиз? Рад этишмайди, аммо кўпинча беришмайди ҳам. Шунда ҳам сиз улардан ранжимайсиз. Агар кеча, бир ҳафта, бир соат, беш дақиқа олдин сўраганингизда, жон деб берарди. Аттанг.

САРАТОН (Қисқичбақа, 22 июн-27 июл)

Саратон йирик даромадлар ваъда қилинганига қарамай, шубҳали битимларга қўл урмайди. Унинг фикрича, энг яхшиси, солиқларни тўлаш ва тинч ухлашдир. Зорланаётган Саратонга ишонманг, унинг йиғиси “қора кун”га атаб олиб қўйган тангаларидан бирини олаётгани билан боғлиқ, холос.

АСАД (Арслон 23 июл-23 август)

Асадлар пулга беғам муносабатда. У ўзгалар қўли билан пул топишни яхши кўради. Ишни ташкиллаштиришга қодир. Ҳотамтойлик Асаднинг ўзига хос белгиси. Улар ўз заҳиралари тугаганини ҳеч кимга билдирмайдилар. Ҳатто охирги пулини шу қадар намойишкорона чиқарадики, гўё уйида ҳам эмас, чўнтагида энг қимматбаҳо олмос бордек таассурот туғдиради.

СУНБУЛА (Бошоқ, 24 август 23 сентябр)

Сунбулалар туғма иқтисодчилардир. Улар пул топиш учун қўл қовуштирмай ишлайдилар. Қаерда, нима ва қанча – ана шуни билиш, кейин тийин-тийинигача савдолашиш улар учун қизиқ. Сунбула ортиқча тўламайди, бироқ сизнинг пулингиз ҳам керак эмас. Қайтимни албатта, санаб кўради.

МЕЗОН (Тарози, 24 сентябр-23 октябр)

Улар ҳузур-ҳаловатни яхши кўришади, шу боис, кўп харажат қиладилар. Одатда, пул жамғармайдилар. Мезонлар терлаб ишламайдилар. Пуллар уларнинг қўлида қандай қилиб кўпайиши ажабланарли. Мезон яқинларидан ҳеч нарсани аямайди.

АҚРАБ (24 октябр- 22 ноябр)

Ақраб бошқаларнинг пулини жалб қилган ҳолда, ўз ишини юритиб, бизнесни тасаввур қилиб бўлмас даражада ривожлантира олади. Одатда, кескин ва фаол молиявий сиёсат юритади.

ҚАВС (23 ноябр-21 декабр)

Қавслар молиявий барқарорликни ёқтирадилар. Шу боис, тасодифий пулларни эмас, ўзгармас маошни афзал кўришади. Улар пулни бўлар-бўлмасга эмас, аниқ мақсад билан ишлатадилар.

ЖАДИЙ (22 декабр-20январ)

Жадийлар ҳаддан зиёд тежамкор. Ўйин-кулги ва шахсий эҳтиёжлар учун кам пул сарфлаб, уни фақат зарурат учун ишлатишади. Ҳатто беҳисоб бойликка эга бўлиб ҳам, улардан мутлақо фойдаланмасликлари, эски костюмда юришлари, транспортдан иқтисод қилишлари мумкин.

ДАЛВ (Қовға, 21 январь-19 феврал)

Далвлар учун пуллар – бошдан оёқ қоронғулик. Гўё уларнинг барча чўнтак ва ҳамёни тешик. Ажабланарлиси, қанча тез пул совурмасин, Далв бегона пулларга аниқ-тиниқ, беғараз муносабатда, гўё бу пуллар пул эмас, қумлоқдаги тошлардек.

ҲУТ (20 феврал-20 март)

Ҳутлар бошқа тадбиркорларни доҳиёна ғоялари билан бойитиб, миллионлар топишига сабабчи бўладиган инсонлардир. Улар пул ҳақида яхши тушунчага эга эмас, шунинг учун ҳам, уларни алдаш осон.

Deb xabar tarqatadi quydagi manba.

Поделись с друзьями:

- Добавлен: Moqina.Net
- Дата публикации: 02.08.2016 18:58
- Категория: Burjlar Haqida Qiziqarli
Рекомендуем
Qavsda to'g'ri ciqdi, rahmat
Da turi
Pul jaraq jaraq, pul jiring jiring, axchadan bering bo'lmasa kechiring...

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz