Saytni Yuklab bo'lmadi
Ko'zdan Kechirish
Siz Qanday Qariysiz???

Албатта, ҳозир гап кимда ажин эрта пайдо бўлиб, сочлари нечоғлик тез оқариши ҳақида кетмайди. Турли бурж вакилларининг “умр кузи”га нисбатан муносабатлари хусусида…

ҚЎЙлар ўз ёшларини сезмасликка ҳаракат қилишади. Улар эртани ўйламай, фақат бугунги кун, ҳозирги дақиқалар билан яшаш тарафдори. Улардаги руҳан тетиклик анча ёшга борганда ҳам, қувватлари ошишига туртки беради. Қўйлар 60 ёшда “алламбало” либослар кийишмас балки, лекин мотоцикллар билан қизиқишдан тўхташмайди.

 

БУЗОҚлар берилиб таом истеъмол қилишни ёқтиришади ва ёшлари улғайиб қолганда, аксарият Бузоқларда ортиқча вазн кузатилади. Йиллар ўтиши билан қайсар, тепса-тебранмас Бузоқлар янаям сустлашишади, бу нафақат жисмоний, балки руҳан ҳам кузатилади. Лекин, уларнинг бардоши метин бўлиб, касалликларга қарамай, бу бурж вакиллари узоқ умр кўришади.

 

ЭГИЗАКЛАР ёшликларида ўз олдиларига мақсад қўйиб, унга томон олға интилишади ва бу тезлик суръати йиллар ўтиши билан ҳам сусаймайди. Ёши улғайиб қолган Эгизаклар ниҳоят, энди уйига барвақт қайта бошлайди, деб хомтама бўлманг. Кекса Эгизакларниям ҳеч қачон оёғини осмондан қилиб ётган ёки дам олаётган ҳолатда кўрмайсиз. Уларнинг карьерадаги ўсишлари пенсия ёшигача давом этиб, агар бунинг имкони бўлса, ундан кейин ҳам ривожланади.

 

ҚИСҚИЧБАҚАлар икки тур бўлишлари мумкин: бирлари ҳеч қачон улғаймаса, иккинчилари атрофдагиларига ёрдам кўрсатишга шай бўлишади. Қисқичбақа ҳам худди Арслон каби ёши ўтиб қолганда, одамлар уни “оқ сочлари” учун ҳурмат қилишларини истайди. Қисқичбақалардан болажонлар жуда яхши кўрадиган “классик” бобо-бувилар чиқади.

 

АРСЛОН ўз табиатига кўра, оғир-босиқ ва вазмин бўлади, вақт ўтиб, уларнинг бу фазилати янаям кучаяди. Қариб қолган Арслонлар хотиржам, салобатли, бироз ортиқча килограммларга эга шахсларга айланишади. Улар янаям кўпроқ ҳурмат-иззатга эҳтиёжманд бўлиб, баъзида ўзларига гўё сиғинишларини истаб қолишади. Шунингдек ҳамма улардан ўрнак олишларини хоҳлашади. Айнан шунинг учун ҳам, улар жамиятда муносиб ўринларини топишга интилишади.

 

Аксарият ПАРИЗОДлар ёш ўтиши билан, ўз атрофини ўраб турган дунёга салбий назар билан қараб, ҳамма нарсага танқид нигоҳи билан боқадиган, баъзан назоратни қўлдан бой бериб қўядиган инсонларга айланишади. Улар мудом ўз соғликлари ҳақида қайғуриб, қоматларини меъёрда ушлашга ҳаракат қилишади. Паризодлар ақлан ҳам ўсишдан тўхташмайди. Шу боис, қариган Паризодлар ҳам одатда, сарвқомат, бироз қатъиятли, лекин ақлли бўлишади.

 

ТАРОЗИларни мудом ўз ташқи кўринишлари ўйлантиради, шу боис, улар ортиқча килограммлар ҳамда юзларида ажинлар пайдо бўлишини иложи борича, ортга суришга ҳаракат қилишади. Одатда, бу уларнинг қўлидан келади. Ҳатто 80 ёшни уриб қўйган Тарози ҳам бошқаларни “ёшим 40 дан сал ошган”, деб бемалол чув тушира олади.

 

ЧАЁНлар кексайганда салобатли ва кўримли бўлишади. Улар ўзлари ҳақида худди файласуфлардек мушоҳада юрита бошлашади, аслидаям, йиллар давомида улардаги ҳаётий тажриба ортиб боради. Афсуски, кексайган Чаёнлар кўпинча ўз шахсий фикр ва мақсадларига ўта берилувчан бўлиб қолишади ва бу кўпинча қайсарлик даражасида бўлади.

 

ЎҚОТАРЛАР ҳам худди Қўйлар каби қарилик ҳақида ўйлашни исташмайди. Баъзида бу ҳаддан зиёд кўпайиб, улар дуч келган одамдан ўз ёшлари ҳақида бирон бир хушомад олиш мақсадида сўрай бошлашади. Умуман олганда, улар у қадар асоссиз ҳам эмас. Гарчи Ўқотарлар ўзларини унчалик парваришлашмаса-да, бироқ жозибаларини узоқ йиллар давомида сақлай олишади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ вақт билан уйқаш бурждир, чунки уларни вақтга жавоб берувчи сайёра Сатурн бошқаради. Шуниси қизиқки, Тоғ эчкилари учун вақт гўёки ортга ҳаракатланади. Улар “жажжи қариялар” бўлиб туғилиб, ақлли, мушоҳадакор ва масъулиятли бўлишади, бироқ вақт ўтиши билан, феъл-атворида болаларга хос шўхликлар пайдо бўла бошлайди. Кексайиб қолган Тоғ эчкиси эса ўзини худди ёш боладек тутади.

 

ҚОВҒАларга Сатурн сайёрасининг таъсири кучли, шу боис, улар ҳам худди Тоғ эчкилари каби болаликларида жуда жиддий бўлишади. Лекин вақт ўтиши билан, улардаги “одамлар нима деркин”, деган фикр йўқолиб, 80 ёшли Қовғалар ўзларини ўзлари хоҳлагандек тутишади.

 

БАЛИҚлар қаришдан ўлгудай қўрқишади. Ахир, олдинда қанча қилинмаган ишлар, кўрилмаган янги давлатлар бўлса! Ва айнан мана шу сабабли ҳам, Балиқлар дам-бадам тўхтаб, ҳаётий паллаларини сарҳисоб қилиб, уларга бир қур хулоса ясаб, балансни таққослаб олишади. Улар бу ҳақда қанча кам хавотирланишса, шунча ҳаётлари хотиржам давом этиб, ўзларини бахтли ҳис қилишади. Чунки ортиқча хавотир умрни қисқартиради-да.

Deb xabar tarqatadi quydagi manba.

Поделись с друзьями:

- Добавлен: Moqina.Net
- Дата публикации: 02.08.2016 19:06
- Категория: Burjlar Haqida Qiziqarli
Рекомендуем

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz