Saytni Yuklab bo'lmadi
Ko'zdan Kechirish
Ustozlarga OID

ҚЎЙ. Бундай устознинг бошида минглаб ғоялар бўлиб, уларни у шу заҳоти амалга оширишни истайди. Айниқса, мусобақалар унинг кўнглига хуш ёқади. У бу ғоялар ўқувчиларга ҳам ёқиб, улар ишга ёниб киришишларини кутади. Қўй бола учун мактаб ва ҳаёт бир нарса, деб ўйлайди. Қўйнинг жаҳлини чиқариш осон. У жудаям жиззаки бўлиб, жаҳли чиққанда, бақир-чақир қилиши мумкин.

БУЗОҚ. У синфдаги шовқин-суронга қаҳрамонлик билан чидаб, ҳатто ўчирғич-у, дафтарларнинг учишига ҳам индамай қараб туриши мумкин. Лекин унинг сабр косаси тўлса, ёмон. Бузоқ жуда қайсар бўлади. Ёнғин, селдан ташқари, ҳеч нарса унинг дарс ўтишга бўлган хоҳишини синдира олмайди. Табиий офатлар доим ҳам бўлавермаслигини инобатга оладиган бўлсак, ҳар эҳтимолга қарши дарсга тайёр бўлишингизга тўғри келади. У боладан иншони кўпроқ, доска олдида эса аниқроқ гапиришни талаб этади. Бузоқ уй вазифасини ҳам кўп беради.

ЭГИЗАКЛАР. У ҳазилкаш, синфини кўп бора икки баҳодан асраб, болалар ухлаб қолишига йўл қўймайди. У назорат ишларини беришни ёқтиради ва буни огоҳлантирмай уюштириши мумкин. Эгизаклар гап сотишни ёқтиришади. Агар уни гапга сололсангиз, мавзудан анча четга чиқиб кетиши мумкин. Балки унинг ўзи болалик чоғида бошқалардан обдон кўчирган бўлса керакки, кўчирмачини шундоққина тез билиб олади.

ҚИСҚИЧБАҚА. Агар у дарс ўртасида “Мен давом эттиришдан бош тортаман!”, деб қолса, демак, уни хафа қилишган ва у ўз ичига кўмилиб олган. Агар у айтиб бераётганларидан ниманидир тушунсангиз, дарҳол савол беринг. Қисқичбақалар берилиб гапиради ва бошқалардан ҳам шундай муносабат кутади. Унга шунчаки жимлик ёки эътибор камлик қилади. У ўқувчилар дарсни худди ўзи каби бошдан кечиришларини истайди.

АРСЛОНларни жаҳлини чиқариш эмас, балки қўлга ўргатиш лозим. У ичида ўз ўқувчиларига ёқишни истайди. Шу боис унинг жаҳлини чиқарсангиз, педагогикага хос бўлмаган усуллар, синфдан ҳайдаб чиқариш, кундаликни олиб қўйиш, эшикни қарсиллатиб ёпишгача боради. Агар сиз икки баҳо олиб, бунинг устига, ўқитувчи дарсдан кейин сиздан қолишни сўраса, унга жаҳл қилманг, аксинча, кечирим сўраб, аслида, устознинг дарси сизга ёқиши, лекин уни ўзлаштиришга кучингиз етмаётганини тан олинг.

ПАРИЗОД. Унинг дарсига кечикиб келишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Паризоднинг ўзи ҳали тонг ёришмасданоқ мактабга келади. У тартибсизликни ёмон кўради. Шу билан бирга, Паризодлар майда-чуйдаларга эътиборли бўлиб, агар бирон вазифа берган бўлса, сиздан фарқли ўлароқ, буни ҳеч қачон эсдан чиқармайди. Агар мазангиз қочиб қолса, у сизга ғамхўрлик қилиб, бир қанча маслаҳатлар беради, кечқурун уйингизга қўнғироқ қилиб, ҳол-аҳвол сўраб қўйишни ҳам унутмайди.

ТАРОЗИлар синфдаги шовқинга тоқат қила олишмайди. Тўполон уни мувозанатдан чиқариб, натижада Тарози-устоз ўқувчиларнинг биронта саволига жавоб беролмай қолади. Синф раҳбари сифатида улар сизни кўп ҳам чарчатишмайди. Вақти-вақти билан театр ё кўргазмага олиб бориши мумкин. Шунингдек, у мактабга ота-оналарни ҳадеб чақиравермайди.

ЧАЁН. Бу ерда бир нима қилиб бўлмайди. Чаённинг шиори “Ўлсанг ҳам, қил!” Бу феъл-атвор билан у ашаддий тўполончиларни ҳам биргина кўз қараши билан сокин болаларга айлантириб қўя олади. Унинг ўт нигоҳидан баданингизга титроқ югуради. Чаён биринчи бўлиб чақмайди. У кўринишидан сокинга ўхшаб кўринади. Лекин нотўғри ҳаракат, ортиқча гап, таҳқирлаш, бақириқ натижасида ўқувчига ўша заҳоти заҳар сочилади. Бундай устоз билан баҳслашиш хавфли. У билан ўзингизни бўш қўйинг, қўрқаётганингизн и зинҳор сездирманг. Яна ҳар куни ўз билимингизни кўрсатинг. Фақат шу тариқа унинг меҳрини қозонишингиз мумкин.

ЎҚОТАР. Сиз албатта йўл халтаси ва палаткага эга бўлинг. Чунки Ўқотарлар саёҳатларни ёқтириб, бунга ўз синфини ҳам жалб этади. Албатта, болалар ёмғир тагида ивиб, ширин чойсиз қолиб кетишлари мумкин, бунинг ўрнига улар гитара остида қўшиқ куйлаб, битта гугурт донаси билан гулхан ёқишни ўрганиб олишади. Ўқотар ростгўй одам бўлиб, у ўқувчи ҳақидаги фикрларини унга очиқ айтади.

ТОҒ ЭЧКИСИ билан ҳам баҳслашишга ўрин йўқ. Бунинг фойдаси йўқ. Чунки у ҳамиша ҳақлигига ишонади. Яна у сиздан катта ва бу ерда у бош. Шундай экан, унинг кўзига қараб, ҳаммасига кўнишдан бошқа чорангиз йўқ. “Қилиш керак”, дедими, бас, кўнмай кўрингчи… Тоғ эчкиларини кўз ёши билан ҳам қўрқитиб бўлмайди. Тоғ эчкиси тартиб-интизом ва турли фойдали тадбирларни ёқтиради.

ҚОВҒАлар билан зерикиш нималигини билмайсиз. Умуман олганда, унинг мактабдалигининг ўзи ғалати. Мактабда ҳаёт қоидалар ва тартиб-интизом асосига қурилган. Қовға эса қоидаларга бўйсуниб яшашни истамайди ва у дарсга кечикиб келиши, ёки уни чўзиб юбориши мумкин. У дарсдаям ўзини бошқача тутиб, ҳатто қўшиқлар айтиб беради. У ўқувчилари билан ҳам дўстона муносабатда бўла олади. Одатда, ўқувчилар бундай устозларни хуш кўришади.

БАЛИҚ учун мактаб у қадар яхши жой эмас. Лекин Балиқ бу ерда ишлаётган экан, демак, ўз касбини севади. Кўпинча кимё устозлари ичида Балиқлар кўп учрайди. Балки турли кукунларни бир-бирига аралаштириб, кейин улардан нима ҳосил бўлишини томоша қилиш Балиқларга хуш ёққани бунга сабабдир. Агар синфда тўполон бўлиб қолса, Балиқлар синфдан ташқарига чиқиб, болаларнинг тинчишини бамайлихотир кутади. Бу ҳол юз бермаса, улар жудаям қаттиқ хафа бўлишади.

Deb xabar tarqatadi quydagi manba.

Поделись с друзьями:

- Добавлен: Moqina.Net
- Дата публикации: 02.08.2016 19:06
- Категория: Burjlar Haqida Qiziqarli
Рекомендуем

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz