Saytni Yuklab bo'lmadi
Ko'zdan Kechirish
Xazilga Qalaysiz???

ҚЎЙ

Бу бурж вакиллари “коса тагида ним коса” каби нозик ҳазил, пичинг гаплар қилишни у қадар эплай олишмайди. Бундай ўйинлар улар учун шунчаки қизиқ эмас. Қўйлар кўпинча бошқалар учун қизиқ бўлмаган нарсадан кулги топишлари мумкин.

БУЗОҚ

Бузоқлар кўпинча жиддий қиёфада юришади, бироқ бу уларнинг ҳазилга тоби йўқ, дегани эмас. Улар ҳазил ва кулгига ўта ўч одамлардир. Шунчаки улар меъёрни ва қаерда ҳазил қилиш мумкинлигининг ўрнини билиб қўллайдилар.

 

ЭГИЗАКЛАР

Эгизаклар ҳазил билан ёлғонни шунчалар қалаштириб ташлайдиларки, охир-оқибат, улар орасидан ўзлари ҳам ҳақиқатни топа олмай қоладилар. Улар бир мутойибани бошладими, тўхтатиш амри маҳол. Эгизаклар учун жиддийлик бегона.

ҚИСҚИЧБАҚА

Қисқичбақалар ҳазил-мутойибани доим жойида қўллайдилар. Дўстлар даврасими, ҳамкасблар йиғилишими, уларнинг латифаларисиз ўтмайди. Қисқичбақалар бўлар-бўлмасга кўп гапиравермайдилар, уларнинг мутойибалари теша тегмаганларидан бўлади.

АРСЛОН

Арслонлар кўпинча сўзга чечан бўладилар. Улар “гап эгасини топади” дегандек, суҳбатдошни хафа қилмай, устидан кулиб кетишлари ҳам мумкин. Улар билан ҳазиллашиш хавфли. Арслонлар сизнинг гапингизни ўзингизга қарши қўллаб, устингиздан кулиб кетишлари мумкин.

 

ПАРИЗОД

Паризодлар ҳазилни кўтара олмайдиган пессимист шахслардир. Улар камдан-кам ҳолларда ҳазил қиладилар, аммо нишонга аниқ урадилар. Паризодларни кулдириш ҳам осон эмас.

 

ТАРОЗУ

Бу бурж вакиллари ўзларига доим аъло баҳо берадилар. Улар айтган латифалари орқали ўзларини қанчалар ақлли ва доно эканликларини ҳам намоён этишни исташади. Шунинг учун ҳам, кўпчилик дарров англай олмайдиган латифаларни танлашади.

ЧАЁН

Чаёнлар ҳар қандай вазиятда кулгига сабаб топа оладиган ақл эгаларидир. Улар танқидларини ҳам “қоғозга ўраб”, ҳазил билан етказадилар. Шунинг учун гоҳида улар жиддий гапиряптими ёки ҳазиллашяптими, фарқлаш қийин бўлиб қолади.

ЎҚОТАР

Ўқотарлар бир гапириб, ўн куладиган одамлар сирасидан. Айтган латифалари бошқаларга қизиқ туюлмаса-да, ўзлари хумордан чиқиб кулиб-кулиб оладилар. Агар бошлиғингиз Ўқотар бўлса, унинг оддий латифаларига ҳам қаҳқаҳа билан жавоб беришга мажбурсиз, акс ҳолда…

ТОҒ ЭЧКИСИ

Тоғ эчкиси деярли ҳазил қилмайди. Шундай экан, унинг ҳар қандай гапига жиддий муносабат билдираверинг. Гоҳида унинг латифаларида ҳам кимгадир сабоқ бериш мақсади ётади.

 

ҚОВҒА

Қовғалар мутойибага ўч шахслардир. Улар доим оптимистик кайфиятда юрадилар. Суҳбат давомида уларга латифаларнинг ўзи қуюлиб келаверади. Уларни тўхтатишга уриниш бефойда.

 

БАЛИҚЛАР

Балиқ буржи вакиллари орасида ҳазилкашлар камдан-кам учрайди. Улар суҳбатдошини кулдиришни эплай олмайди. Лекин бошқаларнинг мутойибаларини жон қулоғи билан тинглайдилар.

Deb xabar tarqatadi quydagi manba.

Поделись с друзьями:

- Добавлен: Moqina.Net
- Дата публикации: 02.08.2016 19:04
- Категория: Burjlar Haqida Qiziqarli
Рекомендуем
Qavga vapwe notogri man vapwe xazilga yoqman jiddiy odamman
Topa tori qoyil
Manga uncha tog'ri kelmadi

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz