Saytni Yuklab bo'lmadi
14 ёшли йигит ва 10 ёшли қизалоқнинг никоҳ тўйи маросими суратлари ижтимоий тармоқдагиларни ҳайратга солди дея хабар бермоқда “Ал-Арабия” телеканалига асосланиб, “Тенгринеус.кз”. Суратлар Эронда олинган бўлиб мазкур тўй маросими 14-август санасида бўлиб ўтган. Мамлакат қонунида бу ёшда турмуш қуришга рухсат берилмасада ёшларинг (аниқроғи гўдакларнинг десак тўғрироқ бўлар эди) ота оналари бунинг учун ижозат олишга эришган.
Мамлакат қонунига кўра қизлар 13 ёшда отаси рози бўлса турмушга чиқиши ва ўғил болалар 15 ёшдан турмуш қуришлари мумкин. Аммо шунга қарамасдан статистик маълумотларга қараганда 2010-йил мобойнида 42 мингга яқин 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар турмуш қуришгани аниқланган.