Saytni Yuklab bo'lmadi
21 сентябрь куни Қирғизистон Сейсмология институти 3та зилзилани қайд этди.
Улардан бири 21 сентябрга ўтар кечаси Жалолобод вилоятида 4,5 балли куч билан содир бўлган. Зилзила маркази Жалолобод шаҳридан 35 км ғарбдаги нуқтадан 22 км чуқурликда бўлган.
Шу куни маҳаллий вақт билан соат 14:33да Алатов тизмалари ҳудудида, Тамға қишлоғидан 22 км жанубда 3 балл кучга эга навбатдаги зилзила рўй берган.
Учинчи зилзила эса энг кучлиси бўлди. Қирғизистон жанубидаги Жетим-Бель тизмалари ҳудудида юз бериб, унинг кучи MSK-64 шкаласи бўйича 5 баллга етган.
Дастлабки маълумотларга кўра, зилзилалар оқибатида жабрланганлар йўқ.