Saytni Yuklab bo'lmadi
Россия ҳарбий денгиз флотининг Тартус портидаги (Сурия) моддий-техник таъминот пунктида 1 700 ҳарбий хизматчи жойлаштирилган. Бу ҳақда айни пайтда Сурияда бўлган ҳарбий хизматчига таянган ҳолда “Коммерсантъ” нашри хабар бермоқда.
Айтилишича, ихтилоф бошида пунктда бир неча юз ҳарбий бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 1 700 нафарга етган.
“Улар объектни қўриқламоқда”, - тушунтирди газетага маълумот берган хизматчи.
Шунингдек, маълум қилинишича, ҳарбийлар Сурияда уч ой туришади, сўнг улар алмаштирилади.