Saytni Yuklab bo'lmadi
Қозоғистон ТИВ Украина ҳукуматидан мамлакат мактаб дарсликларидаги айрим камчиликлар туфайли норозилик нотасини олди. Бу ҳақда Новости-Казахстан агентлиги хабар бермоқда.
“Қозоғистоннинг “Мактаб” нашриёти томонидан чиқарилган дарсликларда Қрим мухторо республикаси Россия субъекти деб кўрсатилгани муносабати билан Украина элчихонаси Қозоғистон ТИВга мурожаат қилди”, - дейилади тарқатилган баёнотда.
Украина расмийларининг фикрича, бу ахборот халқаро нормаларга зид келади. Айни пайтда, Қозоғистон Украина ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолишни ёқлаб чиққани эслатиб ўтилди.