Saytni Yuklab bo'lmadi
АҚШ вакиллари Россиянинг “ИШИД” террорчилик гуруҳининг БМТ Хавфсизлик кенгаши санкцион рўйхатига алоҳида тузилма сифатида киритилиши таклифига тўсқинлик қилмоқда, деб айтди Россия Ташқи ишлар вазирлигининг янги чақирув ва хавфлар масалалари бўйича департаменти директори Илья Рогачев. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.
“Ҳеч кимга сирмас, “ИШИД” маълум даражада “Ал-Қоида”нинг рақиби бўлиб чиқаётган мустақил тузилмадир. Шу билан бирга БМТ Хавфсизлик кенгашининг аксилтеррорчилик санкцион рўйхатида у “Ироқдаги Ал-Қоида” деган ном билан юритилади. Биз “ИШИД”нинг БМТ санкцион рўйхатига алоҳида тузилма сифатида киритилишини таклиф қилган эдик. Бироқ бизнинг таклифларга Хавфсизлик кенгашининг ғарбий аъзолари, авваламбор АҚШ томонидан турли баҳоналар билан тўсқинлик қилинмоқда”, деб айтди Рогачев.
Рогачевнинг айтишича, АҚШ вакиллари “ИШИД”ни “Ироқдаги Ал-Қоида” деб ҳисобламоқдалар ва “Ироқдаги Ал-Қоида” бошқа йўқлигини айтмоқдалар, бироқ Россия “бошқача фикрга” эга.